«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 16:01
ЎЗO‘Z

10 млрд сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний ўзлаштирган фирибгар банкир Ўзбекистонга қайтарилди

09 июн, 15:52 9 238 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
10 млрд сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний ўзлаштирган фирибгар банкир Ўзбекистонга қайтарилди Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат фуқароси Шукурилло Қўзиевни қабул қилиб олишди. У республика Жиноят Кодексининг 167 моддаси 3 банди «а, в» хатбошиси (ўғирлик), 205 моддаси 2 банди «а, б, в» хатбошиси (лавозимини суиистеъмол қилиш), 209 моддаси 2 банди «а, б» хатбошиси (лавозим фирибгарлиги), 243 моддаси (жиноий фаолият орқали топилган даромадларни легаллаштириш)да кўрсатилган жиноятларни содир этган, дейилади "Кун" нашрида.

Республика ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Қўзиев 2005-2007 йилларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. У уюшган жиноий гуруҳ таркибида жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини катта фоизларни ваъда қилиб, ўз назоратидаги банкка жалб этган.

Кейинчалик Қўзиев бу маблағларни ўзи ташкил этган сохта ташкилотларга кредит тақдим этиш важи билан ўтказган. Сўнгра ўша ташкилотлардаги маблағлар нақд пулга айлантирилган ва ўзлаштирилган.

Бу жиноий ҳаракатдан етказилган зарар 280 млн сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, Қўзиев ташкилотларнинг Низом ҳужжатлари, банкнинг қатор расмий ҳужжатларини бир неча марта ўзгартирган.

Шу билан бирга, уюшган жиноий гуруҳ таркибида, сохта молиявий амалиётлар воситасида 9,9 млрд сўмни ўзлаштириб юборган.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Шукурилло Қўзиев Россия полицияси томонидан Подмосковьянинг Клин туманида ушланган эди.

Москва области прокуратураси унга нисбатан экстрадиция текширувини амалга оширган. Материаллар Россия Федерацияси Бош прокуратурасига юборилган. Бош прокуратура қарорига кўра, Қўзиев жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Ўзбекистон томонига топширилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 20
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 120
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 220
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 68
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 20
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 120
  • Бўлимлар