«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:53
ЎЗO‘Z

Наргиз Зокирова: "Филипп мени ва ўғлимни ўлдиришини айтиб таҳдид қилди!"

05 июн, 20:29 8 888 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наргиз Зокирова: "Филипп мени ва ўғлимни ўлдиришини айтиб таҳдид қилди!" Наргиз Зокирова Россиядаги нашрлардан бирига интервью бериб, унда турмуш ўртоғи - италиялик қўшиқчи Филипп Бальзано томонидан ёғилаётган таҳдидлар ҳақида маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Хонанда Наргиз Зокированинг ажрашиш жараёни ҳақиқий драмага айланиб кетди. Қачонлардир бир-бирини севган жуфтлик энди молиявий масалалар туфайли келиша олмаганини омма олдида намойиш қилмоқда.

Газета мухбирининг ажрашиш сабаблари ҳақидаги саволига Наргиз қуйидагича жавоб берди:
"Бир йил давомида эримнинг босими остида яшаб келаяпман. Бу мен учун ёқимсиз бўлган пул мавзусига келиб тақалади. Негадир у мени "ердан пул қазиб олади" ва миллионлаб пул ишлайди деб ўйлайди. Энг қизиғи, мен топган барча пулларимни унга беришга мажбурдекман", -деди у.

Шунингдек, қўшиқчи турмуш ўртоғининг оғир табиати туфайли Америкада доимий иш топиши қийин бўлгани боис Филиппга уйда ўтириб фарзандлар билан шуғулланишни, ўзи эса Россияда ишлаб, унга пул юборишга келишиб олганлигини билдирди.

"Мен топган пулимни Нью-Йоркка - эрим ва фарзандларимни таъминлашга юбориб турдим, бироқ бу унга камлик қилди. У катта қарзга тушиб қолганини айтган пайтда ҳам тўлашга мажбур бўлдим", - дея қўшимча қилади хонанда.

Наргиз турмуш ўртоғи уни ва оила аъзоларини ўлдиришини айтиб таҳдид қилганини айтди. У бу вазиятда полиция чақиришдан бошқа чораси қолмаган.

Мухбирнинг "Бирга яшаган йиллар давомида Филипп сизга ва болаларга ҳеч қўл кўтарганми?" деган саволига Наргиз ҳеч қачон бундай ҳолат бўлмагани, аммо руҳий босим кучли бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, унинг бошқа турмушидан бўлган ўғлига Филиппнинг муносабати яхши бўлмаганини билдирган.

Хонанда эрининг унга ёзган таҳдидий хабарларини "скриншот" қилиб, газета ходимларига тақдим этган. Мана улардан бири:
"Ўзингни қудратли деб ўйлаяпсанми? Шошилма ва томоша қил! Сен ҳеч нарса эмассан. Мен сени кашф қилгунимга қадар сен ҳеч ким бўлгансан. Мен сени синдираман! Яхшиси, ҳозироқ таслим бўл. Флеш-карталар ҳақида унутма..."

Бу Филипп юборган таҳдидларнинг бир қисмигина, холос. Бошқа хабарларда эри уни Россия ток-шоулари орқали шарманда қилишини, улар билан келишиб ҳам олганини билдирган. "Сен мени парчаладингми, энди мен сени барбод қиламан. Билиб қўйишсин сенинг қандай ёлғончи ва иккиюзламачи аёллигингни! Агар мен бўлмаганимда, сен рок ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлмас эдинг. Ухлама, қўрқувда яша! Сен менинг нималарга қодирлигимни хаёлингга ҳам келтира олмайсан! Менинг хабарларимни оммага намойиш қилишда давом этаверишинг мумкин. Мен ҳар бир инсонга хабарнинг тўлиқ матнини кўрсатиб, сенинг асл қиёфангни фош қиламан".



Наргиз Зокирова эрини беҳад севганлиги боис уни шунча вақтдан бери кечириб келганини айтган. Атрофидаги одамлар уни огоҳлантирган пайтлар бунга эътибор бермаган.

Жуфтликнинг ажрашишига уларнинг умумий фарзанди - 16 ёшли Лейланинг муносабати қандай бўлди? Лейла онасини беҳад севиши ва доим у томон бўлишини таъкидлаган ҳамда онасига бувиси (Наргизнинг онаси) ва ўғли Ауэл (бошқа турмушдан) билан қолишни маслаҳат берган. Ўзи эса отаси хатоларга йўл қўймаслиги учун у билан қолишини ва уни ёмонликлардан ҳимоя қилишини билдирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар