«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:41
ЎЗO‘Z

Миллиардер Чарльз Кох Хиллари Клинтонга сўзлаш оҳангини ўзгартиришни тавсия қилди

24 апр, 22:49 7 495 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллиардер Чарльз Кох Хиллари Клинтонга сўзлаш оҳангини ўзгартиришни тавсия қилди АҚШнинг собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтон нафақат Демократик партия номидан АҚШ президенти лавозимига номзод, балки ноябрдаги сайловларда ғолиб бўлиши учун хатти-ҳаракатлари ҳозирдаги нутқидан тубдан фарқ қилиши керак. Бундай фикрни ABC телекомпаниясига нуфузли америкалик миллиардер Чарльз Кох айтиб ўтди. Кох ўзининг укаси Дэвид билан Koch Industries корпорациясига эгалик қилади ва Республикачилар партиясининг энг йирик ҳомийси ҳисобланади.

Кох интервьюда Билл Клинтон АҚШ президенти мажбуриятларини давлат сарфларини ошириб борган Кичик Жорж Бушдан кўра яхшироқ эплаганини айтди. "Клинтон, албатта, ўрнак олиш учун намуна бўлмаган. Бироқ сарфларни ошириш борасида эмас. Сарфлар Буш пайтида Клинтон пайтидагидан 2,5 баробар катта бўлган", деб айтди Кох.

Кохдан Хиллари Клинтон республикачи номзодларнинг исталганидан яхшироқ президент бўла олиши мумкинлиги ҳақида сўралганда, "Ҳа, мумкин", деб қисқагина жавоб берган.

Кох собиқ давлат котибини расман қўллаб-қувватлашга тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан қочди. "Бунинг учун унинг асл ҳаракатлари унинг нутқидан фарқ қилишига ишонишимиз керак", деб айтди миллиардер.

Ака-ука Кохларнинг АҚШ сайловолди кампаниясининг жорий босқичдаги сиёсий афзалликлари барча сиёсатшуносларни қизиқтирмоқда. Шуниси маълумки, магнатлар на демократлар, на республикачи номзодлардан бирортасини қўллаб-қувватлашга бирор цент сарфлашмаган.

Хиллари Клинтон сўзларининг кескинлиги нафақат унинг партия бўйича рақиби сенатор Берни Сандерсни ҳайрон қолдиради. Мисол учун, The New York Times газетасининг Оқ уйдаги доимий мухбири Марк Лендлер ўзининг мақоласида Клинтон АҚШ президенти бўлса, давлатни Американинг устунлигига ишонувчи ва Россияга адоват билан қарайдиган "лочин" (ўз давлати мавқеини яхшилаш мақсадида бошқа давлат, ҳукумат ва ташкилотларга нисбатан қатъий чоралар қўллаш тарафдори) бошқаришини айтган. Журналистнинг айтишича, Клинтон "ташқи сиёсатда Обама ва кўплаб демократлардан кўра тажовузкорроқ ҳаракат қилади", дейилади "Кун" нашрида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 2
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар