«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:32
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Туркия эркин савдо ҳудуди ташкил этишни режалаштирмоқда

22 фев, 07:00 2 668 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Туркия эркин савдо ҳудуди ташкил этишни режалаштирмоқда Ўзбекистон ва Туркия эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир томонлар имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув бўйича музокаралар олиб бормоқда. “Келгусида биз эркин савдо зонаси тўғрисида келишувга эришамиз. Бу бизнинг режаларимизда бор”, — деди Умурзоқов президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи бўйича қўшимча маълумот бериб.

Вазир сўнгги уч йил ичида икки томонлама савдо айланмаси ҳажми икки баравар кўпайганини, 2020 йил охирига қадар эса томонлар у 3 миллиард долларлик даражага етишини кутаётганини таъкидлаб ўтди.

Президентлар яқин келажакда савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйди. Бунинг учун бизда барча асослар бор. Туркиялик шерикларимиз билан жуда жиддий ишлашимиз керак. Аввало, имтиёзли савдо тўғрисидаги келишувни имзолаш йўналиши бўйича. Биз бу билан шуғулланмоқдамиз”, — дея қўшимча қилди Умурзоқов.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19-20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюрди ва у ерда икки мамлакат раҳбарлари раислигида биринчи маротаба олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида давлатлараро ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар, уларни ҳал қилиш йўллари, истиқболдаги муҳим вазифалар кўриб чиқилди, томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи мажлиси якунлари бўйича қўшма баёнот, шунингдек, савдо, иқтисодиёт ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар имзоланди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Мирзиёев Туркиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашди, Туркия Республикаси президенти қошидаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 0
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 148
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар