«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 14:24
ЎЗO‘Z

Марказий банк 2019 йилда нима учун 4 млрд долларлик олтин сотганини изоҳлади

19 янв, 18:13 2 936 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк 2019 йилда нима учун 4 млрд долларлик олтин сотганини изоҳлади Фото: ЎзА
Ўзбекистон Марказий банкининг 2019 йилда 4 миллиард долларлик олтинни экспорт қилиш орқали алмашув курси барқарорлигини таъминлагани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинди, деб хабар берди ЎзА.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ушбу маълумотга изоҳ берди.
- Битта масалани эътиборга олиш керак-ки, Марказий банк алмашув курси барқарорлигини таъминлаш учун олтин сотмайди.
Оддий иқтисодий механизм сифатида келтирадиган бўлсам, Марказий банкнинг олтин сотиб олаётганда ишлаб чиқарувчига берган пулини иқтисодиётдаги пул эмиссияси деб қараш керак.

Мисол учун, 2018 йилда 70 тонна, 2019 йилда 110 тонна олтин экспорт қилдик. 110 тонна олтин тахминан 5 миллиард доллар бўлади. Лекин, бизнинг бир йиллик валюта бозоридаги интервенсияларимиз ҳажми 3,8 миллиард доллар. Бу жорий йил давомида ишлаб чиқарилган олтин ҳажмидан камроқдир. Биз ўтган йили 36,6 триллион сўмлик олтин сотиб олдик. Шу орқали иқтисодиётга шунча пулни эмиссия қилдик. Бу иқтисодиётга қўшимча миқдорда пул кирди дегани.

Нега кўпроқ олтин сотдик? Негаки, биз ташқи бозордаги ҳолатдан ҳам келиб чиқамиз. Яъни нарх қулайроқ шаклланаётган бўлса, маълум маънода олтинни кўпроқ сотишимиз мумкин. Нарх ноқулай шаклланаётган бўлса кутиб турамиз. Бунда Марказий банк таҳлилчиларининг прогнозлари бизга қўл келади. Олтинни сотишдан келиб тушган пул валюта бозорида сотилишини англатмайди. Яъни бизнинг олтин сотиш операцияларимиз олтин-валюта захираларини самарали бошқариш вазифаларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Яна бир гап. Валюта ислоҳотларининг дастлабки босқичларида ички валюта бозорининг ривожланиши ва унинг иштирокчилари янги шароитларга тўлиқ мослашмаганлиги ҳолатида ҳам биз нейтраллик тамойилига амал қилдик. Бу нима. Яъни эркин шаклланадиган алмашув шароитида Марказий банк халқаро захира валюталарини йиғмайди ҳам, ишлатмайди ҳам.

Агар валюта интервенсиясини амалга оширадиган бўлсак, одатда бу алмашув курсини қадрсизлантириш ёки қадрини ушлаб туриш орқали амалга оширилади. Бунда валюта захиралари камайиб ёки кўпайиши юзага келиши мумкин. Олтин захиралари ўзгармаслиги, бу ҳақиқатдан ҳам эркин шаклланган алмашув курси талабларига жавоб беради.

2019 йилда олтин-валюта захираларимиз 28,6 миллиард долларни ташкил этди. Яъни ўтган йили олтин-валюта захираларимиз 2 миллиард доллардан зиёдроққа ошди. Тўғри бу асосан нарх орқали юз берган бўлса-да, лекин халқаро захираларимиз камаймади. Биз йил давомида алмашув курсини қўллаб-қувватлаш учун мавжуд захираларимизни ишлатмадик
.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 47
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 204
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 64
  • Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради 11 апр, 21:47 69
  • Яқин кунларда валюталар курси қандай ўзгаради? 09 апр, 18:39 187
  • Олий суд: Кредит қарзи фоизларини ундириш тартиби ўзгарди 09 апр, 15:44 293
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 1
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 15
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 128
  • Бўлимлар