«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 21:16
ЎЗO‘Z

Солиқ юкида бир қатор енгилликлар кутилмоқда

14 дек, 12:15 2 849 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ юкида бир қатор енгилликлар кутилмоқда 14 декабр куни ўзи ишини бошлаган Сенатнинг 25-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Мазкур қонунга кўра, солиқ юкида бир қатор енгилликлар ҳамда солиқ назоратида соддалаштиришлар кутилмоқда.

Маълум қилинишича, янги қонунга асосан, солиқ юкини камайтириш мақсадида қўшилган қиймат солиғининг манфий суммасини тадбиркорга тўлиқлигича қайтариш кўзда тутилган. Шунингдек, илгари тадбиркорлик субъектлари ягона солиқ, ягона ижтимоий тўловни 25 фоиз миқдорида тўлган бўлса, эндиликда бу 12 фоизгача камайтирилади.

Илгари тадбиркор даромад олиш-олмаслигидан қатъий назар қатъий белгиланган солиқни тўлаб келар эди. Эндиликда, у ўзининг солиқ режимини мустақил танлай олади. Яъни даромадига тўғри келадиган бўлса, қатъий солиқни тўлайди. Ёки жисмоний шахс сифатида топган даромадини декларация қилиб, ундан 12 фоизли жисмоний шахслар солиғини тўлаши мумкин бўлади”, − дейди Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев.

Солиқ қўмитаси раисига кўра, солиқ турлари 13тадан 9тага камайтирилиши, солиқ назорати турлари эса 13тадан 2тага қисқартирилиши белгиланган.

Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, текширишлар фақатгина таҳлика − таҳлил принципи асосида амалга оширилади. Яъни солиқдан қочиш эҳтимоли бўлган ташкилот ва солиқ тўловчиларгина текширилади. Яшил зонадаги солиқ тўловчилар текширилмайди. Сариқ зонадагилар фақатгина камерал, дистанцион назорат қилинади. Ўз фаолиятини яшираётган, ҳисобот топширмаётган, тушумларини беркитаётган ташкилотлар − қизил зонада бўлганларгина назорат қилинади”, − дейди Беҳзод Мусаев.

Мусаевга кўра, ҳозирда қўшилган қиймат солиғини тўловчи юридик шахслар 89 минг нафарни ташкил этиб, “қизил зонадагилар” минг нафардан ортмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 0
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 104
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 132
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Франциялик сиёсатчи Европа Иттифоқини жиноий ташкилот деб атади 20 апр, 20:51 0
  • Луис Энрике матбуот ҳақида: "Ит ҳурар, карвон ўтар!" 20 апр, 20:33 0
  • Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди 20 апр, 20:05 0
  • “Чиқиш йўқ”: НАТОнинг собиқ маслаҳатчиси Ғарбнинг Украина бўйича ваҳимаси ҳақида гапирди 20 апр, 19:38 13
  • Ижара ҳақи 1 миллион долларлик вилла: Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди? 20 апр, 19:09 34
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 51
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 22
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 22
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 69
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 129
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 211
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 57
  • Бўлимлар