«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:53
ЎЗO‘Z

Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар нималардан иборат?

06 дек, 22:05 2 821 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар нималардан иборат? Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар, уларнинг мазмун моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида солиқ қонунчилиги нормалари қўлланишини соддалаштириш, ундаги зиддиятлар ва тушунмовчиликларни тугатиш, инсофли солиқ тўловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, солиқ назоратининг шакл ва механизмлари, солиқ объектлари, солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритишни таъминлайдиган АКТни кенг жорий этиш билан боғлиқ бир қатор муҳим янгиликлар назарда тутиляпти.

Лойиҳада солиқ тўловчилар ҳамда солиқ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштирилди. Солиқ текшируви турлари 13дан 3 тургача қисқармоқда.

Бундан ташқари, киритилаётган янгиликларга кўра, солиқ органлари томонидан ортиқча ундирилган суммаларга ҳар бир ўтган куни учун солиқ тўловчига фоиз тўланади. Хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда сотиб олинган товарларга ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) «Tax free» тамойили асосида қайтарилади. Мулкни (хизматларни) беғараз равишда топширишда тўланадиган ҚҚС бекор қилинмоқда. Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан тўланаётган ягона ижтимоий тўлов 25 фоиздан 12 фоизга тушириляпти.

Лойиҳада солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни 30 кундан ошмаган муддатга тўхтатиб туриш назарда тутилмоқда. Бунда солиқ тўловчининг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 30 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномаси асосида суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши бўйича янги меъёр киритилмоқда.

Солиқ ҳуқуқбузарликларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби ҳам аниқлаштирилмоқда. Яъни, солиқ низоларини судгача муҳокама қилишни мажбурий ўтказиш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Умуман, матбуот анжуманида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида акс этган шу ва бошқа кўплаб янгиликлар, муҳокамаларда билдирилган ҳамда бевосита парламент қуйи палатаси депутатлари таклифи билан киритилаётган ўзгаришлар хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар мажлисларида, шунингдек, жойлардаги муҳокамалар жараёнида депутатлар, тадбиркорлар, олимлар, экспертлар ва мутахассислар томонидан 300дан ортиқ таклиф ва мулоҳаза билдирилди. Мазкур таклифлар қонун ташаббускорлари билан ишчи гуруҳларида кўриб чиқилиб, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасига 70дан ортиқ таҳририй ва концептуал ўзгаришлар киритилди. Жумладан, лойиҳадаги солиқ қарздорлиги кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш ваколати Давлат солиқ қўмитасига тақдим қилиниши таклиф этилган эди.

Муҳокамалардан сўнг йирик корхоналарнинг солиқ қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича рухсат бериш ваколати Давлат солиқ қўмитасига, қолган солиқ тўловчилар бўйича эса, ҳудудий молия ва солиқ органларининг хулосаси асосида Халқ депутатлари вилоят кенгашига берилиши кўзда тутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 51
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 60
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар