«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 21:19
ЎЗO‘Z

Жамшид Қўчқоров: «Жорий йилда инфляция юқори бўлиши кутиляпти»

14 ноя, 18:12 3 713 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жамшид Қўчқоров: «Жорий йилда инфляция юқори бўлиши кутиляпти» Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
Молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамаси вақтида инфляция даражаси, унинг юқорилигига сабаб бўлган омиллар бўйича маълумот тақдим этди.

«Иқтисодий соҳада таркибий ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳолатда жорий йилда инфляция даражаси нисбатан баланд бўлиши ва у 15,5 фоизни ташкил этилиши кутиляпти. Инфляцияни кейинги йилда 12,5-13 фоизгача пасайтириш, 2022 йил якуни билан эса 9-9,5 фоизгача пасайтириш лозим бўлади. Бунинг учун монетар ва фискал соҳада мувофиқлаштирилган ҳолда қилинадиган чоралар, рақобатбардош истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг аниқ йўналишлари амалга оширилади. Умумий фискал тақчилликни 2022 йилгача ЯИМга нисбатан 1,5 фоизгача камайтириш мақсад қилинмоқда.

Яқинда Халқаро валюта жамғармасининг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича иқтисодий прогнозлари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондаги инфляция МДҲдаги энг юқори кўрсаткич, деб қайд этилди. Бунга бир неча омил сабаб бўлган. Биринчидан, инвестицияларга бўлган эҳтиёж. Йиллар давомида бу муаммо йиғилиб қолган. Эҳтиёжни қоплаш учун ички ва ташқи молиявий манбалар ишга солинди. Кредитлар ҳажми йил якунлари билан 40 фоиздан ортиқ бўлиши кутиляпти.

Иккинчидан, тарифлар. Нон ва ун нархи эркинлаштирилди. Мана, яқинда депутатлар фермерлар мурожаатини кўриб беришди. Шу каби масалалар инфляцияга ўз таъсирини ўтказяпти.

Савол туғилиши мумкин: нега инфляция даражасини кескин туширишга ҳаракат қилинмаяпти? Аввало, иқтисодиётда молиявий манбаларга бўлган эҳтиёж қондирилмай қолади, иқтисодий ўсиш даражаси пасайиб кетади. Шунинг учун буни босқичма-босқич ҳал қилишимиз керак.

Учинчидан, халқаро валюта бозоридаги ва Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкор мамлакатлари йирик валюта курслари алмашинуви сабабли миллий валютанинг маълум даражада девальвацияси содир бўлди», дейди вазир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 46
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 59
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 115
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 0
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 0
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 1
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 2
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 6
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 42
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 61
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 150
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Бўлимлар