«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:27
ЎЗO‘Z

Марказий банк: «Йил охирига қадар валюта курси кескин ўзгариши кутилмаяпти»

10 окт, 16:58 3 771 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк: «Йил охирига қадар валюта курси кескин ўзгариши кутилмаяпти» Фото: Егор Алеев/ТАСС
Марказий банк 2019 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ички валюта бозори тўғрисида қисқача шарҳ эълон қилди.

2019 йилнинг 9 ойи давомида ички валюта бозорида юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган валюта олди-сотди операцияларининг жами айланма ҳажми 24,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга (18,3 млрд. долл.) нисбатан 1,3 баробарга ошди.

Ички валюта бозорида амалга оширилган операциялар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Валюта биржаси орқали амалга оширилган операциялар
Валюта биржасининг банклараро савдо сессияларида амалга оширилган валюта олди-сотди операцияларнинг ҳажми 15,5 млрд. долларни ташкил этиб, бундан жами талаб 7,7 млрд. долларга, таклиф эса 4,8 млрд. долларга тенг бўлди.

Талаб ва таклиф ўртасидаги 2,9 млрд. доллар миқдоридаги тафовут Марказий банкнинг соф интервенциялари ҳисобига қопланиб, йил бошидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган монетар олтин ҳажми (3,0 млрд. долл.) доирасида бўлди. Бу, ўз навбатида, пул-кредит сиёсатидан келиб чиқиб, иқтисодиётга қўшимча киритилган ликвидликни стерилизация қилиш имконини яратди.

Биржадан ташқари валюта бозорида амалга оширилган операциялар:

- Биржадан ташқари валюта бозорида тижорат банклари томонидан амалга оширилган валюта олди-сотди операцияларининг жами ҳажми 5,2 млрд. долларга тенг бўлди. Бунда тижорат банклари мижозлар-юридик шахслардан 3,0 млрд. доллар миқдорида валюта маблағлари сотиб олиб, ўз навбатида уларга 2,2 млрд. доллар миқдорида валюта маблағлари сотилди. Ушбу операциялар натижасида юзага келган 0,8 млрд. доллар миқдоридаги валюта маблағлари тижорат банкларининг ўз ихтиёрида қолиб, ички валюта бозорида қўшимча таклиф шаклланишига замин яратди;

- Валюта айирбошлаш шохобчалари орқали тижорат банклари билан аҳоли ўртасида амалга оширилган валюта олди-сотди (нақд ва нақдсиз шаклда) операцияларининг жами ҳажми 3,6 млрд. долларга етди. Бунда аҳолидан сотиб олинган валюта маблағлари 2,5 млрд. долларни, аксинча уларга сотилган валюта миқдори 1,0 млрд. долларни ташкил этди. Юқоридаги каби, аҳоли билан амалга оширилган операциялар натижасида юзага келган 1,5 млрд. доллар миқдоридаги валюта маблағлари ҳам ички валюта бозорида таклиф яратди.

Тижорат банкларининг аҳоли билан валюта олди-сотди операциялари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробарга ошди.

Шунингдек, жорий йил январь-сентябрь ойлари давомида аҳоли томонидан амалга оширилган пул ўтказмалари жами айланма ҳажми 5,2 млрд. долларни ташкил этиб, бундан 4,5 млрд. доллар валюта маблағлари республикага халқаро пул ўтказмалар тизими орқали кириб келган бўлса, 0,8 млрд. доллар аҳоли томонидан чет эл мамлакатларига юборилган.

Халқаро пул ўтказмалари орқали республикага кириб келган валюта маблағлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 %га ошди (2018 йил январь-сентябрь - 3,8 млрд. долл.).

Валюта курси динамикаси
2019 йилнинг 9 ойида давомида миллий валютамизнинг чет эл валютасига нисбатан курси ички валюта бозорида мавжуд талаб ва таклифдан келиб чиқиб 13 %га пасайди. Ушбу давр мобайнида валюта курсининг минимал ва максимал кўрсаткичи мос равишда 8334 сўм/долл. (январь ойида) ва 9457 (сентябрь ойида) сўм/долларни ташкил этди.

Жорий йилнинг август ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида алмашув курсининг янги бозор шароитларига мослаштирилишидан сўнг сентябрь-октябрь ойларида валюта биржасида алмашув курси динамикасининг барқарорлиги кузатилиб, макроиқтисодий шароит ва омилларни инобатга олган ҳолда йил якунига қадар кескин ўзгариши кутилмаяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 104
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 132
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 75
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 215
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар