«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:29
ЎЗO‘Z

Дилшод Султонов: «ҚҚС ставкасининг пасайиши давлат бюджети даромадларини 10 триллион сўмга камайтиради»

05 окт, 13:38 2 684 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дилшод Султонов: «ҚҚС ставкасининг пасайиши давлат бюджети даромадларини 10 триллион сўмга камайтиради» 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев солиқ сиёсатини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди.

3 октябрь куни Халқаро пресс-клубда шу мавзуга бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Унда Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ҳам иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«ҚҚС ставкасининг пасайиши ҳақида гапириш осон. Лекин бунинг орқасида жуда катта меҳнат ётибди. ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши – солиқ тушумининг 25 фоизга камайишини англатади. Шу билан бирга, шундай механизм жорий қилдик-ки, ҚҚС тўловчиларнинг сони ошди. Энди ҚҚС тўловчилар занжирининг узлуксизлигини таъминлаш учун солиқ тўловчиларнинг ўзлари шу тизимга ўтмоқда. 4 мингдан ортиқ тадбиркор ўз ихтиёри билан шу солиқни тўлайман деб юрибди. Бундан ташқари 1 октябрдан ҚҚС бўйича кўплаб имтиёзлар бекор қилинди.

ҚҚС ставкасининг пасайиши биринчи навбатда давлат бюджети даромадларининг камайишига олиб келади, тахминан 10 триллион сўмга. Иккинчи томондан, бу маблағлар солиқ тўловчиларнинг ихтиёрида қолади.

Албатта ҚҚСни охир-оқибатда истеъмолчи, халқ тўлайди. Аммо ҚҚС ставкасининг пасайиши натижасида бу маблағлар тадбиркорлик субъектлари ҳисобида қолади, уларнинг айланма маблағлари кўпаяди.

ҚҚС ставкаси 15 фоизга пасайганини 2020 йилги бюджет лойиҳасида инобатга олганмиз», - деди Дилшод Султонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 50
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 77
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 59
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар