«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:16
ЎЗO‘Z

Зафар Ҳошимов ҚҚС ставкасини пасайтириш қандай таъсирга эга бўлишини баҳолади

12 сен, 23:32 3 167 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зафар Ҳошимов ҚҚС ставкасини пасайтириш қандай таъсирга эга бўлишини баҳолади «Korzinka.uz» тармоғининг асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкасини камайтириш бўйича топшириғига изоҳ берди.

Давлат раҳбари Молия вазирлигига бугунги кунда 20 фоизни ташкил этаётган қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш бўйича аниқ асосланган таклиф киритиш вазифасини топширди.
Муболағасиз айтиш мумкинки, ушбу вазифа янги Солиқ кодекси лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнидаги энг муҳим воқеадир. Солиқ ставкалари, биринчи навбатда, ҚҚС ставкасининг солиқ тўловчилар базасини параллел равишда кенгайтириш ва ушбу солиқ бўйича барча имтиёзларнинг бекор қилиниши жараёнида пасайтирилиши яширин иқтисодиёт секторининг қисқаришига ёрдам бериб, солиқ солишни бизнес учун янада адолатли қилади. Буларнинг барчаси ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.

Солиқ концепцияси лойиҳасининг дастлабки вариантида 12 фоизлик ҚҚС ставкаси таклиф қилинган. Ушбу ставканинг мантиғи шундан келиб чиққанки, фаол трансчегаравий савдо мавжуд бўлган қўшни мамлакатларнинг аксариятида ҚҚС ставкаси айнан шундайдир. Солиқ ставкасини ушбу кўрсаткичгача камайтириш, тадбиркорнинг фикрига кўра, қўшнилар билан товарларга ички нарх шаклланишидаги тафовутни сезиларли даражада камайтириш, яширин импорт оқимининг пасайиши, шунинг баробарида яширин бозорнинг сезиларли даражада қисқаришига олиб келади.

Ушбу ставка фойдасига шуни келтириш мумкинки, Молия вазирлиги ҳисоботига кўра жорий йилда амалдаги ҚҚС ставкаси 20 фоизни ташкил этгани ҳолда, солиқ йиғими 11,5 фоизлик даражага тенг бўлган. Қолган қисми алоҳида корхоналар ва иқтисодиётнинг бутунбошли секторларида ҚҚС тўлови бўйича турли имтиёзлар мавжудлиги сабаб йиғилмаган. Ҳозирда 20 фоизлик ҚҚСдан чўчиётган кўплаб корхоналар соядан чиқса, унда бюджет йиғимлари сезиларли даражада ошиши керак. Умид қиламанки, ставкани пасайтириш шунчаки расмий қадам эмас, балки самарали ва асосли жараёнга эга бўлади.

Зафар Ҳошимов, «Korzinka.uz» тармоғининг асосчиси ва раҳбари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 62
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар