«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:09
ЎЗO‘Z

«Яширин» иқтисодиётга қарши курашиш бўйича янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

11 сен, 13:53 2 924 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Яширин» иқтисодиётга қарши курашиш бўйича янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди Парламент аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида яқинда концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинган “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Билдирилишича, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг бир қатор моддаларидаги нормалар депутатлар орасида қизғин баҳс-мунозарани келтириб чиқармоқда. Жумладан, қонун лойиҳасининг асосий тушунчалари, антимонопол қоидалар, икки ва ундан кўп тўлов тизими операторини лицензиялаш, тўлов тизимлари устидан назорат ва кузатув олиб бориш, Марказий банкнинг тўлов тизимларини назорат ҳамда мониторинг қилиш масалаларида халқаро ҳамкорликка доир нормалар парламент аъзоларининг таклифлари, фикр-мулоҳазалари асосида янада такомиллаштирилмоқда.

Қайд этилишича, миллий тўлов тизимининг янада такомиллаштирилиши юртимиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари учун хавфсиз, ишончли ва қонуний кафолатланган тўлов хизматлари бозорининг тўлақонли шакллантирилишига шароит яратади. Бу миллий тўлов тизимининг институционал, инфратузилмавий ва меъёрий-ҳуқуқий базасининг такомиллаштирилишига имкон яратади. Айни пайтда банк хизматлари қамровини, оммабоплигини илғор ахборот технологиялари асосида ривожлантириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тўлов хизматлари бозоридаги талаби қондирилишига эришилади.

Айтилишича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши нақд пулсиз, жумладан, банк карталари орқали тўловларнинг амалга оширилишида аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳамда улардан тўловларни қабул қилиб олувчилар ўртасида ҳисоб-китобларнинг замонавий, самарали тизими йўлга қўйилишига имкон беради. Шу аснода иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган рақамли иқтисодиётнинг такомиллаштирилишига, уни модернизация қилишга, “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда унинг кўламини кескин қисқартиришга замин яратади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда 19 мар, 12:22 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар