«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 02:29
ЎЗO‘Z

Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди

19 авг, 23:12 2 109 Иқтисодиёт
Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Элдор Туляков Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 17 август кунги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» Қонун учинчи ўқишда қабул қилинганини маълум қилди.

«Қонунга кўра, эндиликда нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайдиган бўлди.
Шу билан бирга, Банкнинг қолган икки мақсади, хусусан, банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши ҳамда тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланишига оид мақсадлар бош мақсадга зид келмаслиги зарурлиги ҳам белгилаб қўйилди.

Бунда ташқари, янги Қонунда Марказий банкнинг мақсади фойда олиш эмаслиги ҳам аниқ кўрсатиб ўтилди.

Нархлар барқарорлигини таъминлаш аниқ орган – Марказий банкнинг бош мақсади сифатида белгиланиши бозор конъюнктурасига ижобий таъсир қилишига умид қиламиз. Натижада эса жорий йилги Давлат дастурининг 58-бандида Марказий банкка асосий ижрочи сифатида юклатилган «Монетар сиёсатни такомиллаштириш, Ҳукумат ва Марказий банкнинг нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича концепцияси»ни ишлаб чиқишга оид ишларнинг ҳам самарадорлиги ортади», деб ёзади Элдор Туляков.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк нақд чет эл валютаси савдоси бўйича маълумот берди 12 апр, 16:42
  • Ўзбекистон 2019 йилда нархлар барқарорлигини таъминлаш ниятида 08 янв, 15:20
  • Марказий банк ҳузурида янги хизмат ва иккита қўмита ташкил этилади 10 янв, 07:02
  • 20 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик купюралар муомалага киритиладими? 05 янв, 20:03
  • Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш йиллик ставкасини оширади 24 июн, 21:19
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хива турк дунёсининг маданий пойтахти бўлиши кутилмоқда 18 сен, 00:13 138
  • Баҳодир Жалолов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:58 162
  • Дилшодбек Рўзметов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:42 120
  • Автомобилларга уч фоизлик йиғимни харидор эмас, ишлаб чиқарувчи тўлайди 17 сен, 23:26 229
  • Россияда ўзбекларнинг полицияга ҳужум қилгани тасдиқланди 17 сен, 23:00 370
  • Қора туйнуклар орқали замонлар оша саёҳат қилиш мумкин дейишмоқда 17 сен, 22:34 491
  • Ўзбекистоннинг яна икки вакили жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди 17 сен, 22:11 246
  • Хайрулла Ҳамидов шеъри: Бадниятлар 17 сен, 22:00 517
  • iPhone ХR ва XS’да бир вақтда бир неча камерадан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади 17 сен, 21:35 177
  • Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди 17 сен, 21:10 246
  • Бўлимлар