«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:54
ЎЗO‘Z

Молия вазири ўринбосари: Маошлар 7 фоиз оширилиши режалаштирилганди, президентимиз ташаббуси билан 10 фоизга ошди

15 июл, 17:12 2 746 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Молия вазири ўринбосари: Маошлар 7 фоиз оширилиши режалаштирилганди, президентимиз ташаббуси билан 10 фоизга ошди Бугун, 15 июль куни «Халқаро пресс клуб»нинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармонига бағишланган бу анжуманда фармонга доир ўзгаришлар тушунтириб берилди, саволларга жавоблар олинди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Шоҳруҳ Шораҳметов мазкур фармон юзасидан фикрларини билдирди.

«Маошларнинг навбатдаги оширилишини молиялаштириш учун 2,2 трлн сўм маблағ ажратилган. Энди 10 фоиз оширилиш камми ёки кўпми деган саволга жавоб изласак. Умуман ҳукумат режаси ва бюджет параметрларига кўра маошлар ва пенсиялар 7 фоизга оширилиши кўзда тутилган эди. Аммо президентимиз ташаббуси билан бу кўрсаткич 10 фоизга кўтарилди.

Демак, ана шу ошишни қоплаш учун йил охирига қадар қўшимча тарзда маошлар учун 361 млрд сўм, пенсиялар учун эса 463 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Айни шу маошлар ошиши 2,5 млн аҳолининг турмуш даражасига таъсир қилади», дея вазир ўринбосари сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

12 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади.

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10 фоиз) баравар оширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 57
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 113
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 213
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 140
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар