«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:41
ЎЗO‘Z

ДСҚ: «Харид чекини талаб қилинг, совринга эга бўласиз»

26 июн, 08:20 3 122 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДСҚ: «Харид чекини талаб қилинг, совринга эга бўласиз» Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази директори Ҳаётжон Насруллоев журналистлар учун ташкил этилган анжуманда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини, савдо маданиятини ошириш учун амалиётда янгиликлар жорий этилишини маълум қилди.

«Жуда кўпчилик истеъмолчилар савдо шохобчаларида харид чекларини олишмайди ёки талаб қилишмайди. Бу, истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини билмасликларини кўрсатади. Муаммонинг қандай ечими бор? Амалиётга татбиқ этилаётган онлайн назорат-касса машиналарида (ОНКМ) чиқариладиган харид чеклари орқали масалани яхши томонга ўзгартира оламиз.

Харидор учун фойда шундаки, ушбу турдаги ҳисоб машиналарида чиқарилган чеклар махсус QR-кодга эга бўлади ва унинг ёрдамида харидор маҳсулотнинг чекда кўрсатилган нархини солиштириши, пластик картадан ортиқча маблағ ечиб олинмаганлигини текшириши мумкин», — дейди у.

Таъкидланишича, онлайн ННМ амалиётини кенгроқ тарғиб қилиш учун ютуқли ўйинлар ташкил қилинади.

«Бунда мижоз харид чекини талаб қилиб, QR-код текширувидан ўтказадиган бўлса, қимматбаҳо совринларни ютиб олиш имконияти эга бўлади.

Қозоғистон тажрибасида бундай лото мавжуд, аммо битта турдаги соврин ютуққа қўйилади. Бизда эса бир неча турдаги қимматбаҳо мукофотлар жорий этилади.

Солиқ органларига бундан қандай фойда, деган савол туғилиши табиий. Сотувчи бу тизимда фаолият олиб борса, савдо тушумларини яширолмайди. Савдо операцияларининг тўлиқ назорати таъминланади. Ўз навбатида, солиқ базаси ошади. Бу эса давлат бюджети ошишига ҳисса қўшади», — дея қўшимча қилди Насруллоев.

Маълум қилинишича, 2019 йил 1 октябрдан ютуқли ўйин жамғармасини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади ҳамда унга савдо ва хизмат кўрсатиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналаридан ундириладиган солиқ тўловлари (қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, ягона солиқ тўлови) суммасининг 0,1 фоизи йўналтирилиши таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, онлайн назорат-касса машинасидан фойдаланиш айни пайтда мажбурий характерга эга бўлмаса-да, 2020 йилдан барча савдо ва хизмат шохобчаларида ундан фойдаланиш қатъий белгиланиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 208
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 130
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар