«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:08
ЎЗO‘Z

«Пайнетчилар» муаммосига ечим таклиф этилди

23 июн, 22:40 3 513 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Пайнетчилар» муаммосига ечим таклиф этилди Календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми юз миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши мумкин. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълумот берди.

«Энди календар йили давомида хизматларни реализация қилишдан олдин 100 миллион сўмдан ошган ва бир миллиарддан кўп бўлмаган телекоммуникация операторлари ва провайдерларга ўз ташувчилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз хизмат ҳақининг 25 фоизи миқдорида ягона солиқ тўловини амалга оширишлари керак бўлади», — дейди Мирзаев.

Қўмита раҳбарияти баёнотига кўра, айрим тадбиркорлар телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатишда реализация қилишдан олинган тушумининг 2,5 фоизида даромад топади. Шунга қарамай, умумбелгиланган солиқ ставкаси бўйича тадбиркор умумий тушумнинг 4 фоизида тўлов қилиши белгиланганди.

«Тадбиркор умумий тушумнинг 2,5 фоизида даромад қилиб, 4 фоиз солиқ тўласа, у фойда кўрмайди. Шунинг учун, таклиф этилаётган тартибга мувофиқ, у кўрсатаётган хизматлардан реализация қилинган барча тушумдан эмас, 2,5 фоиз даромадининг 25 фоизини солиқ сифатида тўлайди», — дея қўшимча қилди у.

Таъкидланишича, ушбу масалада телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, хусусан «пайнетчилар» қўмита ва Молия вазирлигига кўп бора мурожаат қилишганди.

Ўзбекистон Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳасида ушбу масалага конструктив ечим таклиф этилган. Айни пайтда фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 147
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 114
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар