«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:51
ЎЗO‘Z

Жорий йилда пахта харид нархи ўзгариши кутилмоқда

18 июн, 19:15 4 981 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жорий йилда пахта харид нархи ўзгариши кутилмоқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат солиғининг татбиқ этилиши муносабати билан пахта хом ашёсининг 2019 йил ҳосили учун янги харид нархларини тасдиқлаши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Ўзбекистон Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони лойиҳасига кўра, пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар 2019 йил ҳосилидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўт иши назарда тутилган.

Бунда, уларга 2019 йилдаги пахта хом ашёсини етиштириш учун ишлатилган ва 2018 йилнинг 1 октябридан кейин ҳақиқатда олинган товарлар (иш, хизматлар) учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилади.

Айни пайтда фармон жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган. Агар у ўзгаришларсиз қабул қилинса, ҳукумат пахта хариди учун янги нархни белгилаши лозим бўлади.

2018 йил якунлари бўйича пахта толасининг умумий экспорт ҳажмидаги улуши (1,6%) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайганди. Хом-ашё асосан маҳаллий ишлаб чиқариш учун юборилган ва пахта экин майдонлари қисқартирилган.

Шунингдек, ҳукумат пахта харид нархини кескин ошириш ҳисобига далаларда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши кураш эълон қилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 50
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 77
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 59
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар