«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 13:17
ЎЗO‘Z

Ўтган ойда нархлар ўртача неча фоизга ошгани маълум қилинди

01 июн, 19:58 767 Иқтисодиёт
Ўтган ойда нархлар ўртача неча фоизга ошгани маълум қилинди
2019 йилнинг май ойида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари ўртача 0,7%га кўтарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-май ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари 6,0%га қимматлашди. 2018 йилнинг май ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 13,7%га ошди.

Ойлик нархлар тебраниши таҳлилига кўра, умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-май ойларида истеъмол нархлари кўтарилиш 6,0%ни ташкил этиб, уларнинг ўсиш суръатларида нисбатан секинлашув қайд этилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида нархларнинг ойлик ўсиш суръати бир фоизлик кўрсаткичдан 0,2-0,6 даражада юқорироқ ошган бўлса (январда 1,5 %, февралда 1,6 %, март ойида 1,2 %), апрель ва май ойларида ушбу кўрсаткичдан пастроқни ташкил этган (апрелда 0,9 %, май ойида 0,7 %).

2018 йил ва 2019 йилнинг январь-май ойлари учун умумий истеъмол нархлари индекси динамикасининг йиллик кўриниши (ўтган йилнинг мос ойига нисбатан) умумий тенденциянинг босқичма-босқич пасайиши билан тавсифланади.

Шундай қилиб, энг юқори кўрсаткич 2018 йилнинг январь ойида қайд этилган бўлса, кейинчалик 2019 йилнинг май ойида 13,7 % даражагача пасайган. Истеъмол нархлари индекси кўрсаткичининг минимал даражага етганлиги 2019 йилнинг январида кузатилиб (13,0 %), йиллик истеъмол нархлари индекси аста-секин кўтарила бошлади.

2019 йилнинг май ойи натижаларига кўра йирик гуруҳлар бўйича нарх ўзгаришлари товарларда 0,6 %, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,7 %, хизматлар эса 1,5 %га қимматлашди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрель ойида нархлар неча фоизга ошгани маълум қилинди 01 май, 10:30
  • Мева-сабзавот маҳсулотлари нархи қимматлашмоқда (фото) 04 фев, 17:53
  • Ўзбекистонда 11 ой давомида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум бўлди 03 дек, 14:00
  • Ўзбекистонда сўнгги 9 ой давомида кузатилган инфляция даражаси маълум бўлди 02 окт, 08:01
  • Марказий банк биринчи чоракда нархлар барқарорлашганини маълум қилди 02 апр, 17:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Отабек Шукуров БАА Суперкубогини қўлга киритди 15 сен, 12:50 82
  • "Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари 15 сен, 12:25 171
  • “Манчестер Сити” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди (видео) 15 сен, 11:59 151
  • Мессисиз “Барселона” ўзида “Валенсия”га бешта гол урди (видео) 15 сен, 11:35 145
  • Ургутда ўқитувчи аёл ўқувчи қизни урди (видео) 15 сен, 11:09 710
  • Спортчи югуришдан тўхтаб, жароҳат олган рақибини маррагача олиб борди (видео) 15 сен, 10:43 320
  • Бокс. Жаҳон чемпионатининг 7-кунида Миразиз, Дилшод ва Санжар рингга кўтарилади 15 сен, 10:16 201
  • Марказий Осиё давлатларининг Хитойдан қарзи қанча? 15 сен, 09:50 749
  • Зоиров қирғизистонлик, Қаҳрамонов эса бразилиялик боксчига қарши рингга кўтарилади 15 сен, 09:18 209
  • Сенат: Тўй-ҳашамлар қисқартирилади ва тартибга солинади 15 сен, 08:50 501
  • Бўлимлар