«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:26
ЎЗO‘Z

Бизнесни сунъий равишда «бўлиш»га йўл қўйилмайди

19 мая, 17:20 2 299 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бизнесни сунъий равишда «бўлиш»га йўл қўйилмайди 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.

Ҳужжатда бешта асосий йўналишда амалга оширилиши режалаштирилаётган аниқ қадамлар белгиланган:

- солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва иқтисодиётда хуфия оборот улушини қисқартириш. Хусусан, 2021 йилга келиб ЖШДС тўловчилар сонини 1,5 баравар, ҚҚС, ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини тўловчилар сонини 2 баравар ошириш кўзланган;
- солиқ соҳасида сервис хизмати кўрсатишни ривожлантириш;
- солиқ таваккалчиликларини баҳолаш тизимини чуқур жорий этиш ва солиқ ҳисоби юритишни такомиллаштириш;
- давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш;
- давлат солиқ хизмати органларида порахўрликка қарши механизмларни ривожлантириш.

Бундан ташқари, Стратегияни тасдиқловчи ҳужжатда (Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори) бир қатор чора-тадбирлар белгиланган:

биринчидан, ягона ер солиғини тўловчилар ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтишлари мумкин;

иккинчидан, ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун қўшимча шартлар юзага келади:

учинчидан, юридик шахслар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашyb ёки ялпи тушумнинг чекланган миқдорини сунъий равишда пасайтиришни кўзлаб қайта ташкил этиш ва бошқа тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш операцияларини амалга оширганда ва бунинг оқибатида солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишдан қочганда6 солиқ органлари тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларига тузатиш киритишга ва уларни суд тартибида ундириб олишга ҳақли бўладилар;

тўртинчидан, молиявий санкцияларни қўллаш тартибида қўшимча рағбатлантирувчи механизмлар юзага келади:

Чакана савдодаги хуфия оборотни қисқартириш мақсадида жисмоний шахсларга даромад, мол-мулк ва ер солиқлари бўйича чегирмалар тақдим этишни ёхуд НКМ, тўлов терминаллари чеклари ёки товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олишга оид бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ҳисобига чегирилган солиқлар миқдоридаги суммаларни тўлашни, шунингдек «Чек талаб қилинг – ютуққа эга бўлинг» оммавий акцияларини ўтказишни мўлжалламоқдалар.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 206
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 128
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 0
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 73
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 30
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 106
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 87
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 71
  • Бўлимлар