«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:22
ЎЗO‘Z

МБ раиси қандай мақсадлар учун имтиёзли кредит берилмаслигини айтди

18 мая, 20:10 4 070 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МБ раиси қандай мақсадлар учун имтиёзли кредит берилмаслигини айтди Фаолиятнинг баъзи турлари учун имтиёзли асосда кредитлар ажратилмайди. Бу ҳақида "Ҳар бир оила – тадбиркор" давлат дастури ижроси борасида Халқаро пресс клубда бўлиб ўтган муҳокамада баён қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовга кўра, қуйидаги мақсадлар учун имтиёзли кредит берилмайди:

– хизмат автомобиллари таъминоти, мебель, уяли телефон сотиб олиш;
– алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
– савдо-воситачиликни амалга ошириш;
– ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
– умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
– алоқа хизматларига тўлов;
– маъмурий харажатларни тўлаш;
– илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш.

"Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасидаги кредитлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда, давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари учун энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда ажратилади.

Кредитлар йиллик 8 фоиз ставкаси асосида 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Муҳокамада "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасида тадбиркорлик билан шуғулланишнинг ижтимоий нафақаларга таъсири хусусида сўз борди.

"Албатта, ижтимоий ҳимоя учун пул ажратишда оиланинг умумий даромади ҳисобга олинади. Тадбиркорликдан пул тушиши ижтимоий нафақалар миқдорига таъсир қилиши кўпчиликни ўйлантириши мумкин. Масаланинг бу жиҳати ҳам кўриб чиқилди. Шахсан давлат раҳбарининг кўрсатмаларига асосан, бу дастур доирасида тадбиркорлик қилиб, даромад топаётганларнинг ижтимоий ҳимоя тўловлари камайтирилмаслиги белгиланган", – деди Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири Акмалхон Ортиқов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 57
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 113
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 213
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 140
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар