«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:47
ЎЗO‘Z

Ҳукумат қарори: Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи аниқланади

18 мая, 12:45 3 167 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳукумат қарори: Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи аниқланади Ҳукумат қарори билан Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Низомга мувофиқ, импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тартиби қуйидагича:

Давлат божхона хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисида маълумотларни – Давлат солиқ қўмитасига, соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни “Ўзстандарт” агентлигига божхона расмийлаштирувидан кейин уч кун муддатда тақдим этади.

Ушбу маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида ҳар бир импорт қилувчи бўйича назорат карточкалари юритилади. Бунда махсус дастурий маҳсулот орқали маълумотлар таҳлил қилинади ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи аниқланади (юқори, ўртача, паст).

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар назоратдан чиқарилади.
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчилар фаолияти камерал назоратдан ўтказилади.

Солиқ ҳисоботларида тафовутлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир иш куни мобайнида талабнома юборилади.

Тақдим этилган ахборотларнинг ишончлилигини ҳамда импорт қилувчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига чиққан ҳолда мавзули экспресс-ўрганиш ўтказилади.

Назорат тадбирлари натижасида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материаллар уч кундан кечиктирилмай ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 1
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 79
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар