«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:33
ЎЗO‘Z

ХВФ раҳбари баёноти: "Ўн йилликлар давомида Ўзбекистон нотўғри формула асосида ривожланган"

17 мая, 20:11 2 909 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ХВФ раҳбари баёноти: "Ўн йилликлар давомида Ўзбекистон нотўғри формула асосида ривожланган" Яқин вақтга қадар бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон дунёдаги энг ёпиқ ва ўз-ўзини изоляция қилган давлатлардан бири эди. Ўзбекистон - жадал ривожланувчи хусусий секторни яратмаган мамлакат эди. Эндиликда амалга оширилмоқчи бўлган ислоҳотларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, бу унчалик тўғри формула бўлмаган, деди бугун Марказий банк биносида чиқиши давомида ХВФ бошқарувчи директори Кристин Лагард.

Амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон яна бир карра инсонларни илҳомлантирувчи давлат мақомини ўзига қайтаришга интилаётганидан далолат беради, деди Лагард.

"Шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, сўнгги икки йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар траекторияси, давлат раҳбарингизнинг шижоати кўплаб кузатувчиларни, шу жумладан ХВФни ҳам илҳомлантирмоқда", - деди Кристин Лагард.

Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Ўзбекистон тараққиёти учун янги формулани санаб ўтди.

Бу формула: сифатли инвестициялар кўламини ошириш, макроиқтисодий ва молиявий стабилликни ушлаб туриш ва коррупцияга қарши курашдан иборат.

Лагардга кўра, айниқса, коррупция илдизи йўқотилмаса, бу келиши мумкин бўлган инвесторларни мамлакатдан узоқлаштириши мумкин.
Кристин Лагард ХВЖ бор салоҳиятини ишга солган ҳолда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 57
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 113
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 213
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 140
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар