«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 07:29
ЎЗO‘Z

Солиқ қўмитаси: ҚҚС бўйича илк чоракнинг «ғалвири» сувдан кўтарилди

10 мая, 16:36 3 689 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ қўмитаси: ҚҚС бўйича илк чоракнинг «ғалвири» сувдан кўтарилди Янгиликка мослашиш учун маълум вақт талаб этилади. Шу маънода, умумбелгиланган солиқ тўлаш тартибига ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва корхоналарнинг солиқ ҳисоботларида жузъий хато ва камчиликлар кузатилиши табиий ҳолат, деб хабар бермоқда ДСҚ матбуот хизмати.

Билдирилишича, уларнинг олдини олиш энг муҳим вазифа саналади. Давлат солиқ қўмитаси кўрсатмасига мувофиқ, Андижон вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан Тезкор ҳаракат гуруҳлари ташкил қилиниб, 2019 йил 1-чорак якуни бўйича солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи ўрганилди. Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини тақдим этиш мажбуриятига эга 2168 та корхонанинг 2152 таси дастлабки таҳлиллардан ўтказилганда, 1568 та корхонада мавжуд камчиликлар аниқланиб, ҳолат юзасидан мурожаат хатлари юборилди.

«0» ҳисобот тақдим этиш
Яъни, бунда тадбиркорлик субъекти ўзини гўёки ҳеч қандай бизнес ҳаракатни амалга оширмагандай кўрсатишга уринади. Лекин бу каби солиқ тўловчиларнинг фаолиятларини ташқи манба дастурий маҳсули маълумотлари ҳамда банк айланмалари ошкор қилиб қўяди.

Масалан, Андижон шаҳридаги «А. Ҳ » МЧЖ март ойи ҳисоботини айнан шу кўринишда топширган. Аслидачи? Ташқи манбадан олинган маълумотлар ушбу жамият 213 миллион сўм банк айланмасини ҳисоботида кўрсатмаганини аниқлаб берди. Бу эса унинг 35 миллион сўм маблағдан зиёд қўшилган қиймат солиғини тўламаганини англатади.

Бундай камчиликка йўл қўйган фақат ушбу жамият эмас, 903 та корхона айнан унинг «иши»ни такрорлаган.

Манфий ҳисобот топшириш
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган солиқ тўловчиларнинг харидор билан келишган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни қўшилган қиймат солиғи билан реализация қилиши.

Худди шундай хатоликка йўл қўйган 368 та корхона томонидан 77 миллиард сўм манфий ҳисобот тақдим этилган.

Иловаларни хато тўлдириш
Корхоналар қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини тўлдириш жараёнида баъзи бир иловаларни «унутиб» қолдиришган.

«Б.М» корхонаси қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини тўлдириш тартибининг 5-иловасида йил бошида 708 миллион сўм реализация қилинганини кўрсатган. Аммо товарларни реализация қилиш оборотининг 1-иловасига шу сумма киритилмаган. Натижада 141 миллион сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмай қолган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 52
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 62
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 188
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 91
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Бўлимлар