«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:27
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев фарғоналик деҳқонлар билан суҳбатлашди (фото)

06 мая, 22:23 5 668 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев фарғоналик деҳқонлар билан суҳбатлашди (фото) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона туманидаги «Комилжон ота Мамажонов» фермер хўжалиги даласида вилоят деҳқонлари билан суҳбатлашди.

Миришкорлар бу мавсум ёғингарчилик кўп бўлгани, шунга қарамай барча экинлардан яхши ҳосил кутилаётганини қайд этди. Давлат хариди учун пахта ва ғалла нархлари кескин оширилгани фермер ва ишчиларнинг даромадини кўпайтириб, меҳнатга муносабатини ўзгартирганини таъкидлашди.

— Ҳамма иқтисодий соҳаларда асосий мезон — даромад, — деди Шавкат Мирзиёев. — Манфаатдорлик бўлса, иш, натижа бўлади. Бозор талабини ўрганиб, ақл билан иш тутилса, даромад кўпаяди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 мартдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори маҳсулотлар етиштириш ва сифатли сақлаш, қўшилган қиймат занжирини яратиш, экспорт барқарорлигини таъминлаш учун замин яратгани қайд этилди. Фарғона вилоятида ҳам томорқа ер эгалари ва фермерлар кооперация тамойили асосида бирлашиб, мева-сабзавотчилик кластерларига айланмоқда. Бозорбоп маҳсулотлар йиғилиб, қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

— Қишлоқ хўжалигида кластер тизими яхши натижа беради. Чунки у ўзи етиштиради, ўзи қайта ишлайди, ўзи сотади, одамларни иш билан таъминлайди. Яна бир муҳим томони, туманларда ишбилармонлик муҳити пайдо қилади. Катта даромад топаётганларни кўриб, бошқаларнинг ҳам дунёқараши ўзгаради, интилади, улардан ўрганади, — деди Президент.

Комилжон ота Мамажонов» фермер хўжалиги ҳам ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган. Шунингдек, 7 гектарда токзор ташкил этилган. Экиндан бўшаган ерда мош етиштириш, 5 гектар лимонарий ташкил этиш режалаштирилган. Бугунги кунда ғалла авжида ўсмоқда.

Шу ерда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида амалга ошириладиган лойиҳалар, ишга туширилиши режалаштирилган корхоналар ҳақида маълумот берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 51
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 60
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар