«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:10
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда бизнесга бир қатор чекловлар бекор қилинди

11 мар, 18:13 5 080 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда бизнесга бир қатор чекловлар бекор қилинди Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада савдо тушуми инкассация қилишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“1. Белгилансинки:

- энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни ҳар куни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширадилар;
- кўрсатилган миқдордан кам нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топширадилар;

Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

"2. Белгилансинки:

- юридик шахслар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш қонунчиликка мувофиқ нақд пулда ёки нақд пулсиз тартибда, шунингдек, банк корпоратив карталари орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ўзаро ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади;
- нақд пул тушумлари белгиланган тартибда инкассация қилинади (банкларга топширилади);
- юридик шахслар - истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чакана сотишни ўз фирма дўконлари, шу жумладан ишлаб чиқариш жойида ташкил этилган ўз фирма дўконлари ёки ўзларига тегишли бўлган ёхуд белгиланган тартибда ижарага олинган турғун савдо шохобчалари орқали, фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин”.

Вазирлар Маҳкамасининг “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инкассация хизмати фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрсин”.

Вазирлар Маҳкамасининг “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорининг 8-бандидаги “товарларни нақд пулга улгуржи сотишга йўл қўймасликка, назорат-касса машиналари мавжудлигига, нақд пул маблағлари ўз вақтида инкассация қилинишига” сўзлари “назорат-касса машиналари мавжудлигига ва нақд пул маблағларини инкассация қилинишига (банкларга топширилишига)" сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“10. Товарлар тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда улгуржи сотилиши мумкин. Бунда, ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади”;

б) 19-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:

- “Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат этилади”;
- олтинчи хатбоши чиқариб ташланди;
- еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 208
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 130
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар