«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:26
ЎЗO‘Z

Соддалаштирилган ҚҚС нега жорий этилди?

27 янв, 20:53 5 537 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Соддалаштирилган ҚҚС нега жорий этилди? 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи кенг жорий этилиши белгиланганди. Унга кўра, 1 миллиард сўмдан кўп оборотга эга барча субъектлар ҚҚС солиқ тўловчиси ҳисобланади. Шунга қарамай, обороти 1-3 миллиард сўм атрофида бўлган субъектлар учун соддалаштирилган ҚҚС ҳам жорий этилди.

Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг айтишича, соддалаштирилган қўшилган қиймат солиғи аввалги ягона солиқ тўловига ўхшаш бўлса-да, у «ҚҚС занжири»ни узилиб қолишига олиб келмайди.

«Ягона солиқ тўлови амалга оширилганда занжир пайдо бўлмасди. Соддалаштирилган ҚҚС аслида ким учун? У ҳисоб-китобни айни чоғда амалга оширишга имкон тополмаганлар учун кўзда тутилади. ҚҚСни ҳисоблаш анча қийин жараён ва мутахассис кўникмасини талаб этади. Шундай экан, обороти у қадар йирик бўлмаган субъектларга имкон берайлик.

Бу ерда ҳам кимдир кўп ё кам тўлаши керак, деган мантиқ йўқ. Шунчаки, кимдир соддароқ, аммо шунча миқдорни тўлаяпти. Масалан, меннинг товарга қўшган қийматим 35 фоиз, дейлик. Чакана савдода 20-22 фоиз устама нарх белгиланади. Хуллас, ўртача қўшиладиган қиймат 30 бўлиши мумкин. Ундан 20 фоизли ҚҚСни олганда, 6 фоиз солиқ юки пайдо бўлади. Занжирнинг кейингисида турган субъект мана шу 6 фоизни инобатга олишга ҳақли. Вақт ўтиб, у ҳам тўла-тўсик ҚҚС тўловчиси бўлишга тайёрланади. Занжир иштирокчилари уни шунга мажбур қилади», – дейди Молия вазири ўринбосари.

Маълумот учун, қўшилган қиймат солиғи занжирини шакллантириш орқали қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган ва бўлмаган солиқ тўловчилар ўртасида кооперацияни ташкил этиш мақсадида ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлашга ўтиш мумкин. ​




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 48
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 77
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар