«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:42
ЎЗO‘Z

Президент фармони: «Хуфиёна иқтисодиёт» қисқартирилади

10 янв, 09:12 5 528 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент фармони: «Хуфиёна иқтисодиёт» қисқартирилади Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналига кўра, фармон билан Жаҳон банки ва бошқа халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2019 – 2021 йилларда Ўзбекистонда таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси” доирасида “Хуфиёна иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича Дастур ҳамда янги таҳрирдаги “Мулк тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади. “Йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича бош вазир бошчилигидаги Иқтисодий кенгаш ҳамда Халқаро экспертлар гуруҳи ташкил этилди.
Иқтисодий кенгаш томонидан қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилади ҳамда президент Администрациясига киритилади:

Стратегиялар:
• давлат улушига эга бўлган корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича – 2019 йил 1 июнгача;
• миллий рақамли иқтисодиётни ривожлантириш (Рақамли Ўзбекистон – 2030) бўйича – 2019 йил 1 декабргача;
• таълимни ривожлантириш бўйича – 2020 йил 1 мартгача;
• сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш бўйича – 2020 йил 1 сентябргача.

Концепциялар:
• Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича – 2019 йил 1 апрелгача;
• қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича – 2019 йил 1 октябргача;
• монетар сиёсатни кучайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича – 2019 йил 1 октябргача;
• давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича – 2020 йил 1 январгача;
• молиявий секторни янада ривожлантириш бўйича – 2020 йил 1 июнгача.

“Йўл хариталари”:
• инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича – 2019 йил 1 апрелгача;
• ердан фойдаланишда мослашувчанлик ва шаффофликни ошириш бўйича – 2019 йил 1 ноябргача;
• атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича – 2020 йил 1 сентябргача.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 79
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар