«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:02
ЎЗO‘Z

Фуқароларнинг солиқ қарздорлиги уларнинг пластик картасидан сўзсиз ундирилмайдиган бўлди

09 янв, 17:53 3 037 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фуқароларнинг солиқ қарздорлиги уларнинг пластик картасидан сўзсиз ундирилмайдиган бўлди Солиқ органларига солиқ қарздорлигини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини берувчи норма бекор қилинди, деб хабар бермоқда Norma.

Ўтган йил июнь ойида давлат раҳбари давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган. Унинг бандларидан бирида солиқчиларга юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилган. Бунда ҳисобдан чиқариладиган сумма ойига 2 ЭКИҲдан кўп бўлмаслиги керак.

Бироқ норма амалда қўлланмади:

биринчидан, расмий-юридик нуқтаи назардан олганда, ушбу ваколат қонун ҳужжатларида назарда тутилиши керак. Кам деганда, Солиқ кодексининг 63-моддасига тегишли тузатишлар киритиш зарур эди. Бироқ Кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар умумий пакетида улар акс этмади.

Бунинг устига, ушбу ваколатни амалга оширишнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш талаб этилар эди. Тегишли лойиҳани муҳокамага қўйиб, бунга уриниб кўрдилар. Муҳокама давомида унга доир 57 та фикр-мулоҳаза ва таклиф келиб тушганлиги қисман ҳужжатнинг сифати ҳақида гувоҳлик беради.

иккинчидан, солиқ органларига бундай ваколат бериш ғоясининг ўзини нафақат оддий фуқаролар, балки ҳокимият вакиллари ҳам маъқулламадилар. Хусусан, Марказий банк идоравий манфаатлар бошқа соҳалар ёки умуман мамлакат иқтисодиёти ривожига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак дея фикр билдирди.

Эҳтимол, ушбу омиллар солиқчиларга қарздорликни сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқини берган норма 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотишига хизмат қилгандир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 153
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар