«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:09
ЎЗO‘Z

Келаётган 10 йилда биткоинлар ва криптовалюталар тақдири қандай бўлади?

11 июл, 15:20 3 996 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Келаётган 10 йилда биткоинлар ва криптовалюталар тақдири қандай бўлади? Келаётган ўн йилда биткоинлар ва криптовалюталар товар ва маҳсулотлар учун энг кенг тарқалган тўлов воситасига айланади. Лондон қироллик коллежи ва eToro ижтимоий инвестициявий платформаси тадқиқотчилари ана шундай хулосага келишди. Улар томонидан эълон қилинган “Криптовалюталар: ишонч ва қабул қилиниш учун тўсиқларни енгиб ўтиш” маърузасида шу ҳақида тўхталиб ўтилган.

Таҳлилчилар фикрича, барча жойда криптовалюталарни қабул қилиш учун улар қуйидаги функциялар эга бўлиши керак: омонат ва жамғарма воситаси, алмашиш ва ҳисоб-китоб бирлиги воситаси.

Бу борадаги талабларга жавоб бериш учун биткоин ва рақамли валюталар янада такомиллаштирилиши керак. Бунда уларнинг оммабоплигини ошириш, кенг миқёс касб этиши, фойдаланувчилар интерфейси ва бошқариш тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш лозим.

Forklog манбасига кўра эса, мутахассислар криптовалюталар аллақачон жамғарма воситасига айланганига ишончлари комил.

“Биринчи электрон хат 1971 йилда жўнатилган, бироқ мазкур технология Hotmail қулай интерфейс шарофати билан кундалик ҳаётимизга кириб келиши учун қарийб ўттиз йил вақт талаб этилди. Тарихдаги илк биткоин-транзакцияси салкам саккиз йил олдин амалга оширилган эди, бугун кўраяпмизики, соҳа пулга бўлган талабга мослашишни бошлаяпти. Биз келаётган ўн йил давомида биткоин ва бошқа криптовалюталар умумқабул қилинган воситага айланади, деб ҳисоблаймиз. Албатта, тўсиқлар бор, лекин уларни енгиб ўтса бўлади”, деди eToro компанияси директори Иқбол Гандам.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Унга кўра, юртимизда крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, “блокчейн” технологиялари жорий қилинади; “блокчейн” технологияларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади. Ўз навбатида жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги крипто-активлар айланмаси ва улардан олинган даромадлар солиққа солиш объектлари бўлиб ҳисобланмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 107
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 105
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 94
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар