«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:32
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда гўшт, гуруч ва спиртли ичимликлар қимматлашди

30 июн, 08:02 4 221 Иқтисодиёт
Ўзбекистонда гўшт, гуруч ва спиртли ичимликлар қимматлашди
2018 йил июнь ойида Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари, гуруч ва спиртлик ичимликларнинг нархи кўтарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Аммо, бошқа турдаги маҳсулотларнинг нархидаги пасайиш туфайли жорий йил ҳисобидан биринчи марта истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари умумий даражасида пасайиш кузатилган бўлиб, истеъмол секторидаги дефляция даражаси ой давомида 0,4 %ни ташкил этди.

Ой давомида товарлар нархи ўртача 0,6 %га пасайган бўлса, хизматлар эса аксинча, 0,3 %га қимматлашган.

Истеъмол секторида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиши натижасида дефляция ҳолати қайд этилган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархларида эса аксинча, инфляцион жараёнлар кузатилди.

2018 йилнинг июнь ойида нон маҳсулотлари ўтган ойга нисбатан 4,8 фоизга, гўшт ва парранда гўшти 4,3 фоизга, спиртли ичимлик 1,0 фоизга ўсган бўлса, тухум 2,6, мева ва сабзавот маҳсулотлари 18,2, шакар 2,3, ёғ ва мой маҳсулотлари 0,2 фоизга арзонлашган

Нон маҳсулотлари қимматлашишига биринчи навбатда гуруч нархининг кескин ўсиши сабаб бўлган. Июнь ойида гуруч ўтган ойга нисбатан 22,9 фоизга қимматлашган. Аммо ловия (2,2 фоиз), нўхат (1,5), ва мош (0,5) арзонлашган. Гўшт маҳсулотларидан қўй гўшти 6,4, мол гўшти 6,0, тирик ва совитилган балиқ 5,5, гўшт қиймаси 4,7, суяксиз мол гўшти (лаҳм) 3,6 фоизга қимматлашган. Парранда гўшти (2,5 фоиз) ва товуқ болдири (сон қисми) 1,0 фоиз) арзонлашган.

Мева ва сабзавот маҳсулотлари ичида энг катта пасайиш помидор ва бодрингда кузатилган. Ўтган ойга нисбатан помидор 69,3 фоизга арзонлашган бўлса, бодрингда бу кўрсаткич 64,9 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, картошка 38,9, саримсоқ пиёз 16,7, олма ва бананлар 10,6, пиёз 10,3 ва нок 2,5 фоизга арзонлашган. Аммо бу даврда сабзи 27,3, карам 25,2, цитрус 4,0 ва қуруқ мевалар 2,0 фоизга қимматлашган.

Спиртли ичимликлар нархларининг қимматлашишининг асосий сабабларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 5 март кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3583-сон Қарорига асосан 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб пиво ва ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадларига йўналтирилган қўшимча тўловларнинг жорий қилинганлиги кўрсатилган.

Бироқ, шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жорий йилнинг июнь ойи давомида спиртли ичимликлар чакана савдоси фаолияти билан шуғулланувчи аксарият корхоналар ўзларидаги қолдиқ маҳсулотларини ўзгармаган нархларда сотган. Спиртли ичимликлар нархларига қўлланилган қўшимча тўловлар иккинчи ярим йилликдан бошлаб ушбу тур маҳсулотлар нархига ўз таъсирини ўтказиши кутилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк: нарх-наво пасайди, миллий валюта қадри ошди 29 май, 14:27
  • Марказий банк: Асосий истеъмол маҳсулотларининг нархлари пасайишни бошлади 05 май, 08:03
  • Марказий банк биринчи чоракда нархлар барқарорлашганини маълум қилди 02 апр, 17:38
  • Ўзбекистонда февраль ойида инфляция қанча бўлди? 01 мар, 13:49
  • Марказий банк маҳсулот ва хизматлар нархларини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради 14 фев, 22:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Профессионал фотограф мукаммал Инстаграм расмларининг сирини фош этди (фото) 16 ноя, 07:00 31
  • Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси 16 ноя, 06:30 81
  • Фарзандсиз киши 9та мактаб ўқувчиларининг бир чораклик тушлик пулини тўлади 16 ноя, 06:00 148
  • Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар 16 ноя, 00:30 401
  • Қизил вино ичиб турасизми? Унда узоқ яшашингиз аниқ 16 ноя, 00:06 556
  • Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди 15 ноя, 23:42 479
  • Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда 15 ноя, 23:30 357
  • Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди 15 ноя, 23:18 122
  • Юрий Стоянов: "Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан" 15 ноя, 22:55 399
  • Туркманистон ҳукумати нима учун фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи? 15 ноя, 22:32 1 168
  • Бўлимлар