«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:42
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон халқаро облигациялар бозорига 1 миллиард доллар билан кириб келади

03 мая, 22:03 4 440 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон халқаро облигациялар бозорига 1 миллиард доллар билан кириб келади Ўзбекистон халқаро облигациялар бозорида илк бор 1 миллиард АҚШ доллар қийматидаги бондларга эга бўлишдан умидвор. Шунга қарамай, якуний қарор президент томонидан қабул қилинади.

Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат 2018 йилда суверен кредит рейтингини қўлга киритган шароитда биринчи марта 200-300 миллион доллар миқдорида евробондлар жойлаштириши ҳақида маълумот берганди. Кейинчалик, бу рақам аслида 1 миллиард АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилаётгани айтилганди.
Хабар қилинишича, рейтингни олиш учун «Йўл харитаси»ни Citigroup (АҚШ) тайёрлайди. У билан тегишли меморандум аллақачон имзоланган. Унга кўра, Citibank молиявий консультант сифатида иш бошлаши мумкин.

Ўзбекистоннинг халқаро облигациялар бозорида ўз ўрнига эга бўлиши, маҳаллий ишлаб чиқариш секторларига, шунингдек, банк-молия ташкилотларига паст фоиздаги хорижий сармояларни олиб кириш имкониятини оширади. Мамлакатнинг суверен рейтингга эга бўлмаслиги унинг субъектларининг - эмитентлар, хусусан, банклар ва суғурта ташкилотларининг юқорироқ молиявий рейтингга даъво қилишини қийинлаштиради. Мамлакат томонидан бондлар чиқарилиши суверен рейтинг олишдаги дастлабки зарурий қадамлардан биридир.

Ўзбекистон ҳукумати вакилининг фикрига кўра, Raiffeissen Bank International AG жорий йилда бондларни етказиб берувчи молия ташкилоти сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистон ва Тожикистондан сўнг, евробондларни жойлаштирувчи учинчи давлат бўлиши кутилмоқда. Айнан Тожикистон Республикаси ҳам ўтган йили сентябрь ойида 500 миллион АҚШ долларига тенг евробондларни Raiffeissen кўмагида муомалага киритганди.

Маълумот учун, ўтган икки йил давомида Ўзбекистон иқтисодиётида статистика рақамларининг тушиши кузатилди. Аммо, бу валюта "қора бозор"ига барҳам бериш, валюта либераллашуви, ЯИМ ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳақида реал рақамларни тақдим этиш билан ифодаланади.

Ўйлаймизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошлаган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар тадрижий ўз ҳосиласини бериб боради, Ўзбекистоннинг халқаро облигациялар бозорида ўз ўрнига эга бўлишида муҳим, энг асосийси ўз вақтида қарорлар қабул қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 112
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар