«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:15
ЎЗO‘Z

Марказий банк биринчи чоракда нархлар барқарорлашганини маълум қилди

02 апр, 17:38 4 678 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк биринчи чоракда нархлар барқарорлашганини маълум қилди 2018 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда истеъмол товарларининг асосий турлари нархлари ўртача 1 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди, деб ёзади «Газета.uz». Республика ҳудудларидаги нархлар динамикаси кузатуви умуман олганда нархлар барқарорлашганидан далолат бермоқда, дейилади хабарда.

Мартда кузатилаётган товарлар нархининг ўртача даражаси пасайгани қайд этилган, январь ва февралда эса тегишли равишда 0,6 ва 0,7 фоизга ўсиш кузатилган эди.

Январь мартда пиёз 46,4 фоизга, тухум — 23,3 фоизга, шакар — 10 фоизга, картошка — 6,2 фоизга, гуруч — 4,2 фоизга, ўсимлик ёғи — 3,2 фоизга, буғдой уни — 2,2 фоизга, сабзи — 1,8 фоизга арзонлашди. Шу билан бирга, гўшт нархи 1,1 фоизга ўсди.

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари орасида кийим-кечаклар — 4,9 фоизга, оёқ кийимлари — 3,8 фоизга, телевизорлар — 7,8 фоизга, чангютгичлар — 4,4 фоизга ва совитгичлар — 3,5 фоизга арзонлашган.

Инфляция жараёнларининг босилишига ва иқтисодиётнинг истеъмол секторидаги нархлар даражасининг барқарорлашишига биринчи чоракда айирбошлаш курсининг барқарорлиги сақланиши ва пул массаси ўсишининг паст суръатлари каби омиллар таъсир қилди.

Январь мартда айирбошлаш курси 0,5 фоизга мустаҳкамланди, ўтган йилнинг шу даврида эса у 10 фоизга қадрсизланган эди. Пул массаси 1 фоизга ошди (2017 йилнинг шу даврида — 7,6 фоизга ошган). Муомаладаги нақд пул ҳажми 6 фоиздан ортиққа камайди, ўтган йилнинг шу даврида эса 21 фоизга ошган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 59
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 115
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар