«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:23
ЎЗO‘Z

Марказий банк маҳсулот ва хизматлар нархларини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради

14 фев, 22:02 4 398 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк маҳсулот ва хизматлар нархларини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради Иқтисодиётда нархлар ўзгариши жараёнини атрофлича ва чуқур ўрганиб бориш ва инфляцион хатарларни олдиндан аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Марказий банки республика ҳудудлари бўйича маҳсулот ва хизматлар нархларини мониторинг қилиб бориш амалиётини жорий этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк сайтида маълум қилинди.

Кузатишларни амалга ошириш учун аҳоли томонидан кўп истеъмол қилинадиган 135 та маҳсулот ва хизмат тури танлаб олинди. Улардан 45 таси озиқ-овқат маҳсулоти, 75 таси ноозиқ-овқат маҳсулоти ва 15 та хизмат ҳисобланади. Ушбу маҳсулот ва хизматлар гуруҳларининг умумий нархлар ўзгариши кўрсаткичига таъсири мос равишда 57, 29,5 ва 13,5 фоизни ташкил этади.

Дастлабки кузатув натижалари шуни кўрсатмоқдаки, истеъмол товарлари нархлари 2018 йилнинг январь ойида, ўтган йилнинг декабрь ойида маълум даражадаги ўсишдан кейин, нисбатан барқарор бўлди. Бу асосан янги йил байрами арафасидаги даврга қараганда 2018 йил январь ойида истеъмол фаоллигининг нисбатан паст бўлгани билан изоҳланади.

Хусусан, мазкур ҳолат озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари динамикасида ўз аксини топди. Айрим маҳсулотлар нархларида юқори ўзгарувчанлик кузатилганига қарамасдан, озиқ-овқат маҳсулотлари умумий нархларида озроқ (1 фоизга) пасайиш бўлди.

Январь ойида кузатиш олиб борилган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида тухум нархи – 10,5 фоиз, сабзавотлар ўртача нархлари – 5,8 фоиз ва мевалар ўртача нархлари – 4,5 фоизга арзонлашди. Хусусан, бодринг нархи – 14 фоиз, пиёз – 10,2 фоиз, помидор – 9,9 фоиз, карам – 9,3 фоиз, картошка – 6,3 фоиз, сабзи – 2,3 фоиз ва олма – 4,6 фоизга пасайди.

Шу билан бирга, кузатиш натижалари сут нархининг 4,9 фоиз, гўшт (мол ва қўй гўшти) – 1,1 фоиз, буғдой уни – 0,7 фоиз ва гуруч – 0,4 фоизга қимматлашганини кўрсатди.

Шунингдек, мазкур даврда кузатиш учун танлаб олинган ноозиқ-овқат маҳсулотлари умумий нархлари 2,1 фоизга ошди. Бунда кундалик истеъмолда ишлатиладиган маҳсулотлар нархларида нисбатан кам даражада ўсиб, юқори ўсиш кўрсаткичлари қурилиш моллари ва автомобиллар учун ёқилғи нархларида кузатилди.

Хусусан, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишига, асосан қурилиш материаллари (10,8 фоиз), акциз товарлар (сигарет ва алкоголь маҳсулотлари – тегишли равишда 7,2 ва 0,3 фоиз) ҳамда автомобиллар учун метан ёқилғиси нархларининг (6,7 фоиз) ошиши таъсир кўрсатган. Бунда, тадбиркорлик субъектлари учун табиий газ тарифларининг оширилиши ва аксиз солиқ ставкаларининг кўтарилиши нархлар ўсишининг асосий омилларидан бўлди.

Бундан ташқари, кийим-кечак ва пойабзалга бўлган талабнинг мавсумий камайиши натижасида ушбу гуруҳ товарлари нархлари 2,2 фоиз пасайди.

Кузатишлар амалга оширилган даврда хизматлар, умуман олганда, 4,2 фоиз қимматлашди. Хусусан, мактабгача таълим муассасалари хизмати учун тўлов 10,3 фоиз, транспорт хизматлари — 6,3 фоиз, маиший хизматлар — 3 фоиз ва тиббий хизматлар — 2,1 фоизга ўсди.

Умуман олганда, истеъмол талаби нисбатан сусайган шароитда 2018 йилнинг январь ойи давомида умумий кузатишдаги маҳсулот ва хизматлар нархлари динамикасида нисбатан паст даражадаги, яъни 0,6 фоизлик ўсиш кузатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 90
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 100
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 93
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар