«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:20
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон иқтисодий эркинлик рейтингида 16 поғона юқорига кўтарилди

05 фев, 09:53 4 449 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон иқтисодий эркинлик рейтингида 16 поғона юқорига кўтарилди АҚШнинг «The Heritage Foundation» тадқиқот маркази эркин иқтисодиётга эга давлатлар рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 51,5 балл билан 152-ўриндан жой олди. Бу ҳақида «Спутник» хабар берди.

Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 166-ўринда (46 балл) жойлашганди.

Собиқ иттифоқ давлатлари рейтингда қуйидаги ўринларда жойлашди: Эстония (7), Грузия (16), Литва (19), Латвия (28), Қозоғистон (41), Арманистон 44), Озарбайжон (67), Қирғизистон (78), Молдова (105), Тожикистон (106), Россия (107), Украина (150), Туркманистон (169).

Рейтингнинг биринчи поғонасидан қаторасига 24-марта Гонконг жой олди.

Иқтисодий эркинлик индекси 1995 йилдан буён «Wall Street Journal» ва «Heritage Foundation» тадқиқот маркази томонидан эълон қилиб келинади. «Heritage Foundation» экспертлари иқтисодий эркинликни «ҳукуматнинг товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда истеъмол қилиш ишларига аралашмаслиги ёки тўсқинлик қилмаслиги, фуқаролар муҳофазаси ва эркинлигини таъминлаш бундан мустасно» дея таърифлашади.

Иқтисодий эркинлик индекси кўрсаткичлари бизнес, солиқ, савдо, пул, инвестиция, молия, меҳнат муносабатлари эркинлиги, мулк ҳуқуқининг ҳимояланганлиги ва ҳукумат аралашувидан ҳамда коррупциядан холи бўлиш мезонларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ушбу индекс бўйича мамлакатлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: эркин — 80−100 балл, асосан эркин — 70−79,9 балл, ўртача эркин — 60−69,9 балл, асосан эркин бўлмаган —50−59,9 балл ва босим остидаги иқтисодиёт — 0−49,9 балл.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 83
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар