«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:49
ЎЗO‘Z

Янги қонун билан янги кодекс тасдиқланди

25 янв, 13:21 6 874 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги қонун билан янги кодекс тасдиқланди Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 24 январь куни «Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини имзолади. Ҳужжат матни «Халқ сўзи online» нашрида эълон қилинди.

Ушбу қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 6 декабрда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси тасдиқланади. Иқтисодий процессуал кодекс матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштириб, давлат бошқаруви органлари Кодексга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишади ва бекор қилишади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Кодекснинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтиради.

Ушбу қонун 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.

Манба: xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 153
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 116
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 0
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 173
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 133
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 167
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 247
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 212
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 177
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 244
  • Бўлимлар