«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:08
ЎЗO‘Z

Марказий банк: Қайта молиялаш ставкаси ўзгартиришсиз қолдирилди

28 окт, 10:45 6 779 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк: Қайта молиялаш ставкаси ўзгартиришсиз қолдирилди Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз миқдорида қолдириш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк ахборот хизматига таяниб UZ24 хабар берди.

Мазкур қарор мамлакатнинг макроиқтисодий ҳолати, пул-кредит сиёсати, банкларнинг ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар, кредитлаш ҳажмлари ва муомаладаги нақд пуллар миқдорининг ўсиши, пул-кредит сиёсати, давлат бюджетининг ҳолати, инфляция прогнози кабилардан келиб чиқиб қабул қилинди.

Ахборотда пул-кредит сиёсати таҳлил қилинган. Унда ёзилишича, 2017 йилнинг 9 ойи давомида пул-кредит сиёсати юқори инфляцион босим шароитларида амалга оширилди.

“Жорий йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодиётда пул таклифи ҳажми ва сўм девальвация даражасининг тез суръатларда ўсиши реал фоиз ставкаларининг пасайишига ҳамда тижорат банкларининг кредитларига бўлган талабнинг ошишига, натижада инфляцион босим ва хатарларнинг кучайишига олиб келди.

Иқтисодиёт ва пул-кредит соҳасида шаклланган ушбу вазият, ички бозорда нархларнинг ўсиш суръатларини секинлаштириш ва инфляцион хатарларни чеклаш вазифалари Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини жорий йилнинг 28 июнидан йиллик ҳисобда 9 фоиздан 14 фоизгача оширишни тақозо этди.

Бу, ўз навбатида, банклараро пул бозорида ўртача фоиз ставкалари январь-июнь ойларидаги 8,1 – 9% фоиздан, III чоракда 12-12,2 фоизгача кўтарилишига замин яратди. Шу билан бирга, банклар томонидан иқтисодиётга ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасини ўртача 2 фоиз банддан кўпроққа ошиши кузатилди», дейилади ахборотда.

Сентябрь ва октябрь ойларида валюта сиёсатини либераллаштириш доирасидаги ислоҳотлар амалга оширилганидан сўнг, валюта биржасидаги операциялар ҳажми сентябрь ойида биринчи ярим йилликдаги ўртача ойлик ҳажмларга нисбатан қарийб 2 баробар, экспортёрлар томонидан хорижий валютани сотиш ҳажми эса 3,5 баробар кўпайди.

Шу билан бирга, агар Марказий банк жорий йилнинг биринчи ярми давомида корхоналар маблағларини конвертация қилиш учун валюта заҳиралари ҳисобидан маблағларни сарфлаган бўлса, сентябрь ойида валюта курсининг эркинлашуви валюта маблағларини сотиб олиш орқали алмашув курсининг мувозанатини таъминлашни тақозо этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида истеъмол баҳолари индекси бўйича ҳисобланган инфляция даражаси ўтган йилнинг мос даврига (2,2 фоиз) нисбатан юқори бўлиб, 7,8 фоизни ташкил этди.

Бунда, мазкур даврда озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи бўйича нархларнинг ўртача ўсиши 7,6 фоизни (2016 йилнинг мос даврида 3,3 фоизга пасайган), ноозиқ-овқат маҳсулотлари бўйича 8,6 фоизни (2016 йилнинг мос даврида ўсиш 6,4 фоиз) ҳамда пуллик хизматлар бўйича тарифларнинг ошиши 7,0 фоизни (2016 йилнинг мос даврида ўсиш 7,0 фоиз) ташкил этди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кузатилаётган иқтисодий жараёнлар динамикаси давом этган ҳолда қатъий пул-кредит сиёсатининг сақлаб қолиниши жорий йилнинг IV чорагида монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини минимал даражага пасайтириб, ушбу давр учун дастлаб прогноз қилинган кўрсаткичларга эришиш учун қулай шароит яратиб беради.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда миллий валютадаги активларнинг даромадлилигини сақлаб қолиш, реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини таъминлаш ва иқтисодиётда пул таклифи суръатлари ўсишининг олдини олиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 49
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 77
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар