«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 14:22
ЎЗO‘Z

Марказий банк криптовалюталар бўйича баёнот билан чиқди

16 сен, 17:07 5 954 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк криптовалюталар бўйича баёнот билан чиқди Ҳозирги глобаллашув даврида интернет тармоғида ҳажми кундан кунга ортиб бораётган криптовалюталар билан боғлиқ операциялар халқаро ҳамжамият эътиборини кенг жалб этаётгани, шунингдек мамлакатда криптовалюталар (биткоин, эфириум, литкоин ва бошқалар) бўйича кўплаб мурожаатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни билдиради.

Алоҳида қайд этиш жоизки, криптовалюталардан аноним операцияларни амалга оширишда кенг фойдаланилаётганлиги оқибатида ноқонуний пул айлантириш ва фирибгарликка кенг йўл очилиб, баъзи мамлакатларда хуфиёна иқтисодиётни янада кенгайишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, халқаро ва давлатлараро алмашинувда криптовалюталарни тартибга солиш ва назорат қилиш имкониятларининг чегараланганлиги, жиноятчи шахс ва гуруҳлар томонидан терроризмни молиялаштириш ва бошқа жиноий хатти-ҳаракатларни амалга оширишда криптовалюталардан қулай восита сифатида фойдаланилиши хавфининг юқорилиги сабабли, дунёнинг кўпгина давлатларида уларнинг муомаласи чеклаб қўйилган.

Айниқса, расман тўлов воситаси сифатида тан олиниши натижасида криптовалюталарнинг интернет тармоқларида марказлашмаган ҳолда виртуал эмиссияси ва муомалада бўлиши давлатлар марказий банкларининг пул муомаласини назорат қилиш ва эркин монетар сиёсат юритиш имкониятларини чегаралайди.

Бундан ташқари, пулнинг барча вазифаларини бажара олмаслигини инобатга олган ҳолда, криптовалюталар анъанавий пул бирлиги бўлмасдан, реал резерв таъминотга эга бўлмаган ва қиймати тез ўзгарувчан ҳосилавий восита ҳисобланиши муносабати билан криптовалюталар қийматининг кескин пасайиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Бу эса фуқароларда молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини алоҳида қайд этиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида криптовалюталардан фойдаланган ҳолда тўлов ёки бошқа операцияларни амалга ошириш кўзда тутилмаган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутахассислари томонидан бугунги электрон иқтисодиётда жаҳон молиявий хизматлари соҳасидаги янгиликлар, қўлланилаётган технологияларни кузатиб, мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш босқичида криптовалюталарни жорий этиш ва улар воситасида операцияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган ҳолда, мазкур операцияларда аҳолининг иштирок этиши тавсия этилмайди, деб якун ясалган Марказий банкнинг баёнотида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 109
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 72
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 210
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради 11 апр, 21:47 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 1
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 16
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 179
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 34
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 84
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 30
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 59
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 31
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 124
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 37
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 86
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 86
  • Бўлимлар