«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:43
ЎЗO‘Z

«Навоийазот» АЖ лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар жалб қилади

26 июл, 10:32 6 411 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Навоийазот» АЖ лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар жалб қилади «Навоийазот» АЖ иккита инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун хорижий кредитларни жалб этади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Ўзбекистон Президенти 2017 йилнинг 24 июль куни «Навоийазот» АЖда инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Президент қарорига кўра, «Навоийазот» АЖ аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун япон банклари кредитини жалб этади.

Bank of Tokyo Mitsubishi бошчилигидаги япон банклари консорциуми Япония экспорт-кредит агентлигининг 21,74 млн. АҚШ доллари миқдоридаги молия маблағларини тақдим этади. Кредит 7 йиллик муддатга берилади.

Commerzbank (Германия) ва Crédit Suisse (Швейцария) банклари консорциуми эса «Навоийазот» АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш учун 115,62 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этади. Ушбу кредит 11 йиллик муддатга берилади.

Ўзбекистон раҳбари «Асака» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга «Навоийазот» АЖга миллий валютада қиймати 35,4 млн. АҚШ долларилик кредит линиялари очилишини таъминлаш вазифасини юклади. У 10 йиллик муддатга берилади.

Президент «Навоийазот» АЖга истисно тариқасида, қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида 2018 йилнинг 1 июлига қадар лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бирга, қурилиш ишларини олиб боришга ҳам рухсат берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 107
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 105
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 94
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар