«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:08
ЎЗO‘Z

Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш йиллик ставкасини оширади

24 июн, 21:19 6 978 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш йиллик ставкасини оширади Марказий банк Бошқарувининг пул-кредит сиёсати чора-тадбирларининг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашдаги самарадорлигини муҳокамасига бағишланган йиғилиши якуни бўйича жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келгани билан изоҳланади.

Инфляция даражасига нархларнинг мавсумий ўзгариши ҳамда таклиф омиллари билан бир қаторда иқтисодиётни кредитлаш ҳамда миллий валюта девальвациясининг ўтган йилга нисбатан юқорироқ суръатларда ошиб бориши ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Юзага келган шароитда амалдаги фоиз ставкалари кредит ресурсларига спекулятив талабнинг ошишига ҳамда инфляцион спираллар пайдо бўлиши хавфининг ортишига олиб келмоқда.

Ушбу ҳолатда қайта молиялаш ставкасини ошириш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан инфляция ўсишининг олдини олувчи таъсирчан чора сифатида қуйидаги мақсадларни кўзлайди:

- монетар омилларнинг нархлар даражаси ўсишига таъсирини ва инфляцион хатарларни чеклаш ҳамда инфляцияни мақсадли кўрсаткичлар доирасида сақлаб қолиш;

- ижобий реал фоиз ставкаларини таъминлаш ва иқтисодиёт реал секторини кредитлашда мувозанатли шароитларни яратиш;

- валюта курси шаклланишининг эркин бозор режимига ўтиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш;

- нархлар барқарорлиги ва паст инфляцион кутилмаларни таъминлаш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли инвестицион қўйилмаларни рағбатлантириш орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай иқтисодий шароитларни шакллантириш.

Марказий банк келгусида ҳам нархлар даражасининг ўсишига йўл қўймаслик ва иқтисодиётда барқарор паст инфляцион кутилмаларни шакллантиришга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттиради.

Истеъмол бозорида нархлар барқарорлиги ва инфляцион хатарларнинг пасайишига эришилиши билан қайта молиялаш ставкаси қайта кўриб чиқилиб, пасайтириб борилади.

Қайд этиш керак, оширилаётган мазкур ставка олдин берилган кредитларга таъсир ўтказмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 82
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 94
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 91
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар