«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:21
ЎЗO‘Z

ЕИ элчиси: "Ўзбекистон билан сиёсий ва иқтисодий муносабатлар жадал суръатда ўсиб бормоқда"

04 мая, 21:27 5 959 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЕИ элчиси: "Ўзбекистон билан сиёсий ва иқтисодий муносабатлар жадал суръатда ўсиб бормоқда" 2017 йил 4 май куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги идорасида ОАВ вакиллари интирокида пресс-конференция ташкил этилди. Тадбирда ЕИ Ўзбекистондаги элчиси Эдуардс Стипрайс ўзининг баёноти билан иштирок этди.

Элчи анжуман давомида Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги алоқларга батафсил тўхталиб ўтди ва мамлакатда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги лойиҳалар билан таништирди.

“Ўзбекистон ҳукумати билан сиёсий муносабатлар жадал суръатда ўсиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Бунга 2016 йилнинг октябридан бери малакатингиздаги турли вазирликлар ва давлат идоралари ҳамда ЕИ расмий вакиллари иштирокида кузатиб келинаётган узлуксиз учрашувлар яққол мисол бўла олади.

Европа Иттифоқи яқинда қабул қилинган 2017-2021 йиллардаги бешта устувор йўналишларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясини, шунингдек, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги турли ҳамкорлик дастурларига катта қизиқиш билдиради. Мазкур ҳужжатда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган аниқ лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш орқали уларни қўллаб-қувватлашга тайёр”, - дейди ЕИ элчиси Эдуардс Стипрайс .

Шунингдек, элчи ўз нутқи давомида ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасида ҳам атрофлича тўхталиб ўтди. Маълум бўлишича, 2016 йилда икки томонлама савдо айирбошлаш 1 млрд 800 млн еврони ташкил этган. ЕИ ўз навбатида, Хитой, Россия ва Қозоғистондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаган ҳолда Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари бешлигига кирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда 19 мар, 12:22 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар