«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 11:28
ЎЗO‘Z

Apple смартфонлар савдоси бўйича Samsung’дан ўзиб кетди

16 фев, 08:46 6 696 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple смартфонлар савдоси бўйича Samsung’дан ўзиб кетди Gartner тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг тўртинчи чорагида Apple Samsung’ни смартфонлар савдоси бўйича ортда қолдирди, деб ёзади «Дарё». Бу сўнгги икки йил ичида биринчи марта Жанубий Корея компанияси савдоси тушиб кетиши фонида кузатилди.

Шу билан бирга, икки етакчи компания ўртасидаги фарқ ҳали ҳеч қачон бунчалик кичик бўлмаган эди. Apple ўтган чоракда 77 миллиондан ошиқ смартфон сотди, унинг ушбу бозордаги улуши 17,9 фоизни ташкил этди. Samsung эса 77 миллионтадан сал камроқ смартфон сотиб, бозорда 17,8 фоиз улушга эга бўлди. Орадаги фарқ атиги 256 мингта смартфонни ташкил қилди. Таққослаш учун, 2015 йилнинг тўртинчи чорагида Samsung Apple’дан 12 миллионта смартфонга ўзиб кетган эди.

«Samsung компаниясининг смартфонлар савдоси кетма-кет икки чоракдан буён тушиб бормоқда, — дея Gartner компаниясининг тадқиқотлар бўйича директори Аншул Гупта натижаларни изоҳлади. — 2016 йилнинг тўртинчи чорагида Samsung смартфонлари савдоси 8 фоизга тушиб кетди, унинг бозордаги улуши эса ўтган йил ичида 2,9 фоизга камайди».

Samsung савдосига Galaxy Note 7 флагман моделининг тўсатдан ёниб кетиш билан боғлиқ ҳолатлардан сўнг савдодан олиниши катта зарба бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 104
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 108
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 70
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 210
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради 11 апр, 21:47 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 0
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 1
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 2
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 2
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 10
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 55
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 111
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 8
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 25
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 33
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 424
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 141
  • Бўлимлар