«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:38
ЎЗO‘Z

Walt Disney бир йилда 7 млрд доллар ишлаган биринчи киностудияга айланди

21 дек, 11:13 9 162 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Walt Disney бир йилда 7 млрд доллар ишлаган биринчи киностудияга айланди Walt Disney киностудияси бир йил давомида дунё бўйлаб прокатлардан пул йиғиш бўйича янги рекорд ўрнатди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Disney 2016 йилнинг 1 январидан 18 декабрига қадар 7 миллиард доллардан кўпроқ ишлади ва ушбу натижани қайд этган илк киностудияга айланди. Мазкур рекордни қайд этишда 1 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган «Дорини излаб», «Ҳайвонлар шаҳри» ва «Биринчи қасоскор: Қарама-қаршилик» кўмаклашди.



Бундан ташқари, 14 декабрь куни премьераси бўлиб ўтган «Қайтмас бир: Юлдузлар жанги тарихи» кинокартинаси 5 кун давомида дунё бўйлаб прокатлардан 445 миллион доллар ишлаб олди.

2016 йил давомида Disney, шунингдек, «Жунглилар китоби»дан 966,6 миллион, «Доктор Стренж» фильмидан 652,8 миллион доллар даромад кўрди.

Аввалги рекорд 2015 йили Universal томонидан қайд этилган бўлиб, киностудия «Миньонлар», «Форсаж-7» ва «Юра даври олами» фильмлари ёрдамида 1 йилда 6,8 миллиард доллар ишлаб олганди.

Қайд этиш жоиз, Walt Disney комикслар асосидаги фильмларни яратувчи Marvel, мультфильмларни ишлаб чиқарувчи Pixar ва «Юлдузлар жанги» билан шуғулланувчи Lucasfilm киностудияларини сотиб олганлиги эвазига бундай натижани қайд этишга муваффақ бўлди.
Pixar, январидан, натижани, бўлиб, Қарама, Жунглилар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 128
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 123
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар