«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2019, 09:13
ЎЗO‘Z

Cўм ва Долларжон: Уларнинг тақдири нима бўлади? (мутахассис фикри)

30 ноя, 22:24 6 909 Иқтисодиёт
Cўм ва Долларжон: Уларнинг тақдири нима бўлади? (мутахассис фикри)

Ўзбекистонда мамлакат Президентининг «Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Mазкур ҳужжат ўз ичига нималарни олиши ва унинг тасдиқланиши мамлакатда қандай ўзгаришларга олиб келиши борасида мухбир фикри билан танишинг.

Эълон қилинган ҳужжат – мамлакатдаги валюта чекловларини олиб ташлаш бўйича босқичли ислоҳотлар лойиҳаси ёки илмий тил билан айтганда, валюта курсини либераллаштиришдир.

Олдинга қўйилган асосий вазифа – жозибали инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳити яратиш. Оддий тил билан айтсак, республика ҳукумати хусусий инвестициялар ва хориж капиталини жалб этиш тарафдори.

Бунинг учун валюта алмаштиришни соддалаштириш ва молия бозоридаги чеклов чораларини бекор қилиш лозим. Бугунги кунда сўмни хориж валютасига алмаштириш борасидаги ортиқча операциялар бизнес, туристлар ва оддий аҳоли учун тўсиқ бўлмоқда.

Валюта нима бўлади?

Миллий валюта курси бозор механизмлари асосида аниқланади. Шу вақтгача сўм курси асосан мамлакат ҳукумати томонидан белгиланарди. Валютани эркин алмаштиришга рухсат берилади ва кўплаб чеклов чоралари бекор қилинади.

10 минг долларгача бўлган маблағни мамлакатга бемалол олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш мумкин бўлади, бунда 2000 долларгача маблағни декларацияга ёзиш шарт бўлмайди. Шунингдек, пластик карталар ёрдамида товарлар учун хорижий валютада ҳақ тўлашга рухсат берилади.

Бу янгилик хориж валютасида маош оладиганлар ва чет элга, масалан AliExpressга маҳсулот учун буюртма берадиганларга қулай бўлади. Нақд хориж валютасида эса савдо қилинмайди. Бизнес учун нима беради? Валюта алмаштиришга қўйилган чекловлар олиб ташланади. Қонун хусусий тадбиркорларга товарлар ва хизматлар импорти учун юридик шахс ташкил этмасдан тўлов қилишга рухсат беради.

Бундан ташқари, экспортчи ва импортчилар ички бозорда валютага эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Хориж фирмалари учун улкан имкониятлар очилади — Ўзбекистон норезидентлари мамлакат банкларида ўз ҳисоб рақамларини очишлари мумкин бўлади ва маблағларидан эркин фойдаланишлари мумкин бўлади.

Давлат тўловлари ва солиқлар сўмда тўланади. Валютада олинган даромад ва дивидендларни эса валютада тўлаш мумкин бўлади. Бошланиши осон бўлмайди Дастлабки вақтда бирданига ҳаммаси яхши бўлиб кетишини кутиш керакмас, дейди Ломоносов номидаги МДУ иқтисодиёт факултетининг макроиқтисодий сиёсат ва стратегик бошқарув кафедраси доценти Олег Буклемишев. Унинг фикрича, Россиянинг бундан йигирма беш илгариги тажрибаси вазият ҳақида кенг тушунча беради.

«Агар собиқ совет республикалари тажрибасига назар соладиган бўлсак, дастлаб бу ижобий натижалар келтирмаган, лекин вақт ўтиши билан, бизнеснинг ривожланиши ва меъёрий бошқарув тизими ўрнатилиши сабабли валюта курсини либераллаштириш ижобий натижасини берди».

Экспертнинг фикрига кўра, дастлабки пайтда сўм курси тушади, хусусий савдо ва экспорт ҳажми ошади. «Одатда, бундай чоралардан кейин миллий валюта курси тушади, девальвация содир бўлади. Бу нархлар тафовутидан фойдаланувчи турли ўйинчиларни ўзига жалб этади. Вужудга келган вазиятдан хом ашё экспортчилари фойдаланишга ҳаракат қилишади, бозорга эса жисмоний шахслар кириб келишади», — деди эксперт.

Умуман олганда, ҳукуматнинг эҳтиёткорлиги ва валютани либераллаштириш масаласини халқ муҳокамасига қўйиши республика раҳбарият барча жиҳатларни ҳисобга олганини ва аввало аҳолини мазкур қадамга тайёрлашга қарор қилганини кўрсатади. Умуман, ҳужжат ҳам ҳозирча умумий характерга эга — ҳар бир модданинг аниқ амалга оширилиш муддатлари келтирилмаган, портал фойдаланувчилари изоҳ берганларидек, у ҳозирча умумий характерга эга. Лекин қонун лойиҳаси жамоатчилик эътиборига ҳавола этилгани – янги ҳукумат ислоҳотларни давом эттириш йўлидан боришини билдиради.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Кимлар валюта тушумини мажбурий сотмайди? 22 май, 18:03
  • ​Марказий банк нима сабабдан долларнинг курси тез суратларда ўсаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди 28 мар, 15:59
  • Доллар «кўчасида» янгилик. 2017- йилдан Ўзбекистонда валюта конвертацияси эркинлаштирилади 29 ноя, 12:50
  • Валюта сиёсати эркинлаштирилади 28 ноя, 23:05
  • Озарбайжон пойтахтида валюта сотиш тўхтатиб қўйилди 22 фев, 16:23
  • Молдова лейи бир кунда 17 фоизга қадрсизланди 17 фев, 21:46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дунёнинг митти миллиардер ва миллионерлари (фото) 06 дек, 08:30 112
  • Қулоғи эшитмайдиган Ҳиндистонлик қиз "Miss and Mister Deaf India" танлови ғолибасига айланди 06 дек, 08:00 147
  • Дунёнинг энг қиммат лимузинлари... 06 дек, 07:30 257
  • Исломни қабул қилган машҳур яҳудийлар (2-қисм) 06 дек, 07:01 392
  • Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди? 06 дек, 06:30 316
  • Нега бой инсонлар севги муносабатлари ҳамда оилавий ришталарда омадсиз бўлишади? 06 дек, 06:00 340
  • Месси ўзининг олтинчи "Олтин тўп"ини қачон намойиш қилиши маълум бўлди 06 дек, 03:08 222
  • Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги ғолиби ким бўлади? (Иккинчи қисм) 06 дек, 00:13 402
  • Хабиб Нурмагомедовнинг энг муҳим шиори қандай эканлигини биласизми? 05 дек, 23:57 387
  • Буқоқ касаллигининг аломатларидан бохабармисиз? 05 дек, 23:38 419
  • Бўлимлар