«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:36
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон иқтисодиётига яқин 5 йилда 40 миллиард доллар инвестиция киритилади

25 ноя, 16:27 8 136 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон иқтисодиётига яқин 5 йилда 40 миллиард доллар инвестиция киритилади Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини ошириш, унинг соҳа ва тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, инвестициявий фаолликни кучайтириш борасидаги чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилган.

Сайловолди дастурида асосий ва муҳим вазифа - 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш бўйича аниқ мақсадли дастурларни амалга ошириш деб белгиланган.

Шу мақсадда кимё саноатини, рангли ва нодир металлар, углеводород хомашёси, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга қаратилган 8 та махсус дастур қабул қилинди ва амалга оширилмоқда. Яқин беш йилда умумий қиймати қарийб 40 миллиард доллар бўлган 657 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу чоралар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробар кўпайтириш имконини беради. Бундан ташқари, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш имкониятига эга бўлган тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Қиймати салкам 2 миллиард 300 миллион доллар бўлган 140 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириш кўзда тутилмоқда. Хусусан, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 2016 йилга нисбатан 2,2 баробар, жумладан, ип газлама - 2,7 баробар, тайёр трикотаж мато - 3 баробар, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари - 3,4 баробар, пайпоқ маҳсулотлари - 3,7 баробар ортади ва мос равишда ушбу даврда маҳсулотлар экспортини 2 баробар ошириш кўзда тутилмоқда.

Бу соҳадаги мавжуд 100 минг иш ўрни яна 27 мингдан ортиқ янги иш ўринларига кўпаяди. Энг муҳими, 2021 йилга келиб юртимизда ишлаб чиқарилаётган пахта толасини тўлиқ қайта ишлашга эришилади.

Охирги 11 йил ичида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиши 8 фоиздан кам бўлмай келаётгани, мамлакат иқтисодий кўрсаткичларини икки баробар ­ошириш учун эса ўртача йиллик ўсишни 4,8 фоиз даражада сақлаб туриш лозимлигини инобатга оладиган бўлсак, партиямиз номзодининг сайловолди дастури мустаҳкам иқтисодий асосга қурилгани маълум бўлади. Бунинг устига, бугунги кунда кўпгина давлатларда ишлаб чиқариш ­пасайиши ва истеъмол талаби қисқариши кузатилаётган бир пайтда, Ўзбекистонда кенг кўламли инфратузилма қурилиши, шу жумладан, хориж сармояси иштирокидаги бунёдкорлик ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, биргина 2015 йили умумий қиймати 7 миллиард 400 миллион АҚШ долларини ташкил этган 158 та йирик ишлаб чиқариш объекти қурилиши якунланиб фойдаланишга топширилгани бунинг яққол исботидир. Шунинг учун 2030 йилга бориб, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини икки баробар ошириш ва юқори даражадаги даромад ҳамда ривожланган иқтисодиётга эга бўлиш бажариш мумкин бўлган вазифа ҳисобланади.
имконини, баробар, фоизга, инвестиция, мингдан, хомашёси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар