«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:51
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 9 ойда 2,65 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди

21 окт, 13:40 7 702 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 9 ойда 2,65 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди 2016 йил бошидан буён Ўзбекистонда Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 3,7 миллиард долларлик 100та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг мамлакатни жорий йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботида маълум қилинган.

Жиззах вилоятидаги цемент заводини кенгайтириш, GM Ўзбекистан акциядорлик жамиятида Т-250 русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, Талимаржон ИЭСда 450 МВт қувватли иккита буғ-газ турбинаси қуриш, Ангрен ИЭСда кўмир кукунидан фойдаланишга мўлжалланган 150 МВт қувватли энергия блоки қуриш, «Индорама Қўқон текстиль» хорижий корхонасида йигирув корхонаси ташкил этиш (IV-босқич), Сирдарё вилоятидаги «Гулистон Мед Техника» қўшма корхонасида стерил шприцлар ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидандир.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурлари доирасида ҳисобот даврида қарийб 22 минг лойиҳа, жумладан, саноат соҳасида 3195 корхонада янги қувватларни ишга тушириш, 162 корхонада янги фаолият турларини йўлга қўйиш, 264 корхонани модернизация қилиш ва 653 корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтиришни ўз ичига олган 4274та лойиҳа амалга оширилди.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда жорий йил бошидан буён 2,65 миллиард долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,2 фоизни ташкил қилди. Бу маблағларнинг 1,8 миллиард доллардан ортиғи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Натижада ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмида хорижий сармоялар улуши 21,1 фоиздан 22,3 фоизга етган.
ўтган, сармоялар, йирик, стерил, Натижада, статистика




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 153
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар