«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:09
ЎЗO‘Z

2016 йилда 176та тадбиркорлик субъекти 255 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди

19 сен, 23:42 9 389 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2016 йилда 176та тадбиркорлик субъекти 255 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тадбиркор ва фермерларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш масалаларига бағишланган семинарлар ўтказди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

– Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган туманларда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўтказилган семинарларда тадбиркор, фермерларни маҳсулотларни экспортга тайёрлаш, ишончли харидорлар топиш, хорижий кўргазма ва ярмаркаларда қатнашиш борасидаги янгиликлар билан яқиндан таништирдик, – дейди жамғарма бўлим бошлиғи Марат Жўраев. – Экспорт шартномаларини тузиш, маҳсулотларга сертификат ва лицензиялар олиш, логистикани ташкил қилиш ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича амалий билим ва кўникмаларини янада бойитдик.

Жаҳон бозорида бирор маҳсулотга харидор топиш осон иш эмас. Бунда юқори сифат ва қулай нарх муҳим аҳамиятга эга. Юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бундай сифатларга эгалиги мева-сабзавот, полиз экинларига талабнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

Мамлакатимиз ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда етакчи ўнта давлат қаторига кирди. Зеро, юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, саноат усулида чуқур қайта ишлаш ва ички истеъмолдан ортиқ қисмини экспорт қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Етиштирилаётган маҳсулотлар жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллаши, экспорт фаолиятига янги тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини оширишда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўзининг муносиб ҳиссасини кўшмоқда.

2016 йилнинг ўтган даврида жамғарма томонидан 625 қишлоқ хўжалигида банд фермер ва тадбиркорлик субъектига ўз маҳсулотларини экспорт қилишда ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий хизматлар кўрсатилиб, бунинг натижасида 176 тадбиркорлик субъекти томонидан 255 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Шаҳрисабз туманидаги “Шаҳрисабз мева-сабзавот” агрофирмаси шу йили таъсис этилган. Унинг фаолияти асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига ихтисослашган. Агрофирманинг 2016 йилга мўлжалланган манфаатли шартномалари умумий суммаси 20 миллион долларни ташкил этмоқда.

Хорижликлар юртимизда етиштирилган кўкатга ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Мисол учун, Ғузор туманидаги “Лавр фарм” масъулияти чекланган жамияти Украинага қуритилган шивит экспорт қилиш бўйича келишувга эришган. Бу қиймати 1 миллион 200 минг долларлик манфаатли шартномалардан бири, холос.

Жаҳон бозорида юқори баҳоланаётган мева-сабзавот, полиз экинлари ва узумга харидор кўп. Буни даланинг ўзиданоқ сараланиб экспортга жўнатилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг кундан-кунга ортиб бораётгани ифодалаб турибди.
бойитдик, янада, даланинг, муҳим, қилди, ташкилий




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 153
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 116
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар