«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 02:21
ЎЗO‘Z

Кунига икки донадан банан ейилса организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

24 фев, 18:30 6 393 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кунига икки донадан банан ейилса организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади? Фото: AFP/Getty Images
Бананнинг фойдали хусусиятлари ҳақида кам одам билади. Бундан ташқари, бу мевани кўп истеъмол қилмаслик керак деган фикр бор. Шу билан бирга, мутахассислар бананни мажбурий овқатланиш рўйхатига киритишни тавсия қиладилар.

Organic Welcome сайтига кўра, банан жуда фойдали, чунки у калий, клетчаткалар, C ва В6 витамини ҳамда бошқа озуқаларга бой.
Бундан ташқари, банан клетчаткаси бу мевадаги нисбатан юқори шакар миқдорини мувозанатлаштиради, бу қон таркибига тушадиган шакар миқдорини чеклайди.

Яхшиси, ҳар куни икки донадан банан истеъмол қилсангиз нима бўлишини кўриб чиқамиз. Унинг ижобий таъсиридан ташқари, баъзи огоҳлантиришлар ҳам борлигини билиб қўйган яхши.

1. Икки дона банан калийнинг кунлик истеъмол қилиш миқдорига тенг
Юқорида айтиб ўтилган сайтга кўра, калий танамизда қатор муҳим функцияларни бажаради. У организмнинг ҳаётий функцияларини таъминлашда зарур бўлган энергия ишлаб чиқарилиши учун танамизнинг ҳар бир ҳужайрасига зарур. Калий қон босими, юрак уришини барқарорлаштиришга ёрдам беради ва инсулин секрециясини рағбатлантиради. Калий натрий билан биргаликда танамиздаги суюқлик миқдорини тартибга солади.

Катта ёшдаги соғлом инсонлар учун энг мақбул калий миқдори кунига 3500 дан 4700 мггача бўлиб, унга бўлган ҳақиқий эҳтиёж турмуш тарзи ва бошқа омилларга боғлиқ. Икки дона ўртача катталикдаги банан таркибида эса 900 мг калий мавжуд. Калийнинг қўшимча манбаларига картошка, қовун, исмалоқ, лавлаги, оқ ловия ва помидор соуси киради.

2. Кунига икки дона банан ейиш қон босимини меъёрида тутиб туришга ёрдам беради
Натрий ва калий ўртасидаги мувозанат туфайли буйраклар танадаги суюқлик миқдорини тартибга солиш орқали қон босимига таъсир кўрсатади. Афсуски, кўпчилигимизнинг овқатланиш рационимизда натрий кўп ва калий етарли миқдорда эмас, бу эса юқори қон босимига олиб келиши мумкин.
Агар кунига икки дона банан истеъмол қилсангиз, юқори қон босими хавфини сезиларли даражада камайтирган бўласиз.

3. Кунига икки дона банан ейиш саратонга чалиниш хавфини камайтиради
Бананнинг яна бир фойдаси – унда энг кучли антиоксидантлардан бири бўлган С витаминининг миқдори юқори. Антиоксидантлар саратонни келтириб чиқарадиган эркин радикаллар миқдорини ва касалликка чалиниш хавфини камайтириш хусусиятига эга. Банан таркибидаги толалар йўғон ичак саратони ривожланиши хавфини камайтиради.

4. Кунига икки дона банан ейиш юракнинг соғломлигини яхшилайди
Тадқиқотларга кўра, кунига камида 4069 мг калий истеъмол қиладиган одамларда бошқаларга қараганда юрак ишемик касаллигидан вафот этиш эҳтимоли камроқ бўлади. Банан таркибида юрак учун фойдали бўлган бошқа озиқ моддалар ҳам мавжуд. Клетчаткалар, С ва В6 витаминлари юрак саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган кучли учликдир.

5. Кунига икки дона банан ейиш ошқозон билан боғлиқ муаммоларни енгиллаштиради
Банан овқат ҳазм қилиш тизими учун фойдали, чунки калий танадаги электролитлар мувозанатини сақлашга ёрдам беради, толалар эса таомнинг овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтишини енгиллаштиради. Банан таркибида овқат ҳазм қилиш жараёнида углеводларни тўхтатиб, холестерин миқдорини ва глюкоза сўрилишини камайтирадиган пектин клетчаткаси мавжуд.

Ва якунда. Юрак касаллигини даволаш учун бета блокаторлар қабул қиладиган беморларга кунига иккитадан банан ейиш тавсия этилмайди, чунки бундай инсонлар таркибида калий миқдори юқори бўлган ҳар қандай таомни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиши керак. Бета блокаторлари калий миқдорини ошириб, соғлиққа хавф туғдириши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 56
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 216
  • Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар 12 апр, 10:29 126
  • Узоқ умр кўриш учун энг фойдали сабзавот қайсилигини биласизми? 09 апр, 10:27 373
  • Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради? 06 апр, 16:46 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар