«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:52
ЎЗO‘Z

Россияда таксичилик қилаётган ватандош Ўзбекистондаги ҳаёти ва бугуни ҳақида

23 фев, 11:30 4 929 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда таксичилик қилаётган ватандош Ўзбекистондаги ҳаёти ва бугуни ҳақида Фото: Kun.uz
Кўплаб юртдошларимиз Россияда таксичилик билан шуғилланишади. Бу юртга сафар давомида Андижон вилоятининг Асака шаҳридан келган ва ҳозирда Москвада таксичилик қилаётган Алишер Мамадалиев билан учрашдик.
Алишер Мамадалиев билан унинг Ўзбекистондаги иши, бугунги кундаги иши, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёни, «ГАИ» ходимлари билан муносабат ҳамда таксичилик ортидан топадиган ойлик даромади ҳақида суҳбатлашдик.

«Ойлигим 650 минг сўм эди»
Мен Андижон вилояти Асака шаҳриданман. Россияга келишимдан олдин UzDаewoo автокомпаниясининг йиғув цехида ишлаганман. Компанияда бир ойда норма иш соати 176 соат эди. Лекин режа қўйишар эди. Иш соати ҳам режага қараб ҳар хил бўлган. Лекин ишга қараганда ойлик маош жуда паст эди. 12 соат давомида битта конвейерда туриш жуда оғир эди. Ишлатадиган асбоб-ускуналаримизнинг оғирлиги 4-5 кг, энг енгили 3 кг эди. 2015 йилда компаниядан чиқиб кетаётганимда ойлигим 650 минг сўм эди.

«Россияда ҳайдовчилик гувоҳномаси 25 мингдан 35 минг рублгача»
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3 ой давомида ўқилади. Тўлов эса 3 ой учун энг камида 25 минг рублдан 35 минг рублгача. Имтиҳонда 20та савол берилади. Агар имтиҳондан ўта олмасангиз, кейинги имтиҳон 15 кунда ёки 1 ойдан кейин бўлиши мумкин. Биринчи имтиҳондан кўпчилик ҳолатда йиқилишади. Чунки 20та саволга жавоб бериш осон эмас. Россиядаги йўл белгилари билан Ўзбекистондаги йўл белгиларининг анча фарқи бор.

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини таниш-билиш қилиб олса бўлади»
Ҳайдовчилик гувоҳномасини таниш-билиш қилиб олса бўлади. Лекин ўқиш керак. Агар ўқимасдан гувоҳнома олмоқчи бўлсангиз, ГАИда таниш бўлиши керак. ГАИ ходимлари тўғридан-тўғри келиб сиздан пул сўрамайди. Таниш орқали олишнинг нархлари бор. Назарий имтиҳондан ўтиш нархи 15 минг рубль, амалийси ҳам 15 минг рубль, умумий 30 минг рубль бўлади. 35 минг рубль ўқишга, 30 минг рубль имтиҳонга сарфласангиз, бу ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш 1000 долларга тушади дегани.

Агар Ўзбекистонда олган ҳайдовчилик гувоҳномангиз бўлса стажингизга қўшиб беради. Бўлмаса янги ҳайдовчилик гувоҳномаси беради. Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси олганларга 3 йилгача таксичилик қилиш мумкин эмас. Қонун бўйича шунақа тартиб.

«Ўзбекистонда ойлигим яхши бўлса келмасдим»
Агар Ўзбекистонда ойлигим яхши бўлганда Россияга келмас эдим. Чунки бу ердан жуда зерикканман. Энг яхши ишларда ишлаган бўлсам ҳам зерикканман. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда оилада бир киши ишлайдиган бўлса, энг ками 4 миллион ойлик олса оилага етиб туриши мумкин.

«Ўғил болалар куёв салом қилиб юришибди»
Мусофирчиликда юрган ота-оналарнинг фарзандларига бу салбий таъсир қилади. Яқинда кўрдик. Кўпчилик йигитлар куёв салом қилиб юришибди. Агар фарзанд отасиз тарбияланса, унда орият бўлмайди. Унда эркакча муносабат бўлмайди. Ота-онаси Россияда юрса, бола отасидан, қиз онасидан тарбия олмаса бу қандай бўлади? Ҳозир аёлимга ҳам, ўзимга ҳам қийин бўляпти.

«Эрталаб соат 6дан кечаси 10гача иш»
Одатда иш эрталаб соат 6дан кечқурун 10гача давом этади. Москвада бир кунда 7-8 соат вақтингиз тирбандликда ўтиб кетиши мумкин. Бир кунда 12-14 соат иш бўлади.

Таксичилик орқали ойига қанча пул ишлаб топиш мумкин?
Москвада бир кунлик машина ижараси ўртача 1500 рубль. 1000 рублга машинага бензин қуйилади. 500 рублга икки маҳал овқатланилади. Бир кунда жами 3000 рубль харажат бор.

Кунига 5000 рубль топа олса, 2000 рубль кунлик фойда олади. Бир ойда 60 минг рубль бўлади. Бу 900 доллар дегани. 60 минг рублдан 5 минг рубль патентга, 5 минг квартирага, 5 минг еб-ичишга кетади. Шунда соф фойда 45 минг рубль, яъни 700 доллар топиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 52
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 231
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 134
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 233
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 355
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар