«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:25
ЎЗO‘Z

Нимa учун қишда бaнанни кўпроқ истеъмол қилиш керак?

13 янв, 06:30 4 031 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нимa учун қишда бaнанни кўпроқ истеъмол қилиш керак? Пaрҳезшунослар aйнан сoвуқ фаслларда бананни озиқланиш рационига таркибидаги триптофан моддаси туфайли бот-бот қўшишни мaслaҳат беришaди. Бу аминокислота кунлар қисқарадиган куз ва қиш фаслида бизга жуда зарур бўлган серотонин гормонининг ишлаб чиқилишига кўмаклашади.

Айнан серотонин яхши кайфият учун жавоб беради, шу сабабли кунига бир дона банан еган киши ўзини яхши ҳис қилиши ва депрессив кайфиятдан халос бўлиши мумкин. Яхши кайфият улашиш билан биргаликда бананлар аёларга ҳайз даври оғриқларини енгишда, ошқозон ичак тракти органларини яхшилашда кўмак беради. Пишиб етилган бананларни саратон профилактикаси сифатида истеъмол қилиш ҳам тавсия этилади.

Бананлар — калийнинг табиий манбаи, шу сабабли қондаги кислота-ишқор мувозанати, сув-туз мувозанати, буйракларнинг бир текис ишлашини тартибга солиш учун ҳам уни ейиш фойдали. Бананлар шунингдек қон босимини ҳам бир меъёрда ушлаб туради ва юрак қисқаришларини тартибга солади. Шу сабабли бу мева юрак ва қон томирлар касалликларига профилактика сифатида тавсия этилади. 120 г оғирликдаги банан 100-200 калория қувватга эга, шу сабабли у ажойиб парҳез нонушта бўла олади.

Бироқ паст углеводли парҳез тутаётганларга банан тўғри келмайди. Чунки унинг таркибида қанд моддаси кўп ва бир дона банан истеъмол қилиш ҳам организмнинг углеводларга бўлган кунлик талабини 40 фоизга қондиради. Бошқа мевалар сингари бананлар ҳам акс таъсирга эга. Улар ичаклари сезгир инсонларга тавсия этилмайди, баъзи инсонларда эса у қорин дамлаши ва аллергия чақиради. Варикоз касалликларида ва тромбозга мойилликда истеъмол қилинадиган бананлар миқдори врач билан маслаҳатлашилиши керак, чунки у қоннинг ёпишқоқлигини ошириб юбориши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 204
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 111
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 221
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 346
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар