«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:17
ЎЗO‘Z

Ёқтирган мевангизни танланг ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотга эга бўлинг

14 ноя, 00:17 1 592 Ҳаёт тарзи
Ёқтирган мевангизни танланг ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотга эга бўлинг
Дунёда меваларни ёқтирмайдиган инсон бўлмаса керак. Олимларнинг фикрича, сиз севиб истеъмол қиладиган мева орқали сизнинг характерингизни билиш мумкин экан.

Биз биламизки, мева ва сабзавотларни ҳар қандай вақтда истеъмол қилса бўлади. Қолаверса, бу соғлиқ учун ҳам жуда фойдали.
Келинг энди бир-биридан ширин мевалар сиз ҳақингизда нима дейишини билиб олсак.

1. Олмани севувчилар

Сиз анъаналарга содиқ инсонлар қаторидан жой олгансиз. Ҳар қандай ҳолатда инсонлар билан осонгина чиқишиб кета оласиз. Сизнинг меҳрибончилигингизни кўпчилик инсон қадрлайди.

2. Бананни севувчилар

Сиз ҳазилкаш инсонсиз. Ҳаётдаги ҳар қандай кичик нарсадан ҳам қувонч ва бахтни топа оласиз. Ғамгин инсонни ҳам бемалол кулдира оласиз.

3. Апельсинни севувчилар

Бу цитрус мевани севиб истеъмол қилувчи инсонлар одатда жўшқин бўлади. Ҳар қандай вазиятда инсонларга кулгу улаша оласиз. Сиз қадам босган қоронғу хона ҳам соф кулгингиз ила ёруғлашади. Сиз соф қалб эгасисиз. Буни асло унутманг!

4. Қулупнайни севувчилар

Сиз жуда ҳам хушмуомала инсонсиз. Сизнинг луғат бойлигингиздан "узр", "катта раҳмат" деган сўзлар жой олган. Кимгадир ёрдам керак бўлса, сиз доимо у инсонга кўмаклашишга шайсиз.

5. Кивини севувчилар

Ўзига хос танлов! Сирли инсонсиз. Сиз ҳақингизда ҳаттоки дўстларингиз ҳам тўлиқ маълумот бера олмайди. Чунки режаларингизни ҳеч кимга айтмайсиз. Кутилмаганда, ўзингизнинг ёрқин қирраларингизни омма олдида кўрсатиб қолишингиз мумкин.

6. Узумни севувчилар

Сиз қатъиятли инсонсиз. Ҳеч қандай тўсиқ мақсадларингизга эришишда ғов бўла олмайди. Олдингизга қандайдир мақсад қўйдингизми, ортга чекинмайсиз. "Олға!" деган сўз сизнинг доимий шиорингиз.

7. Шафтолини севувчилар

Сиз бошқа инсонларга нисбатан мураккаброқсиз, яъни сизни тушуниш қийин. Агар киришимли бўлсангиз, ўзингизни камроқ ёлғиз ҳис қиласиз.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Қошларингиз шакли орқали характерингизни тез ва осон билиб олинг 30 окт, 00:22
  • Психологик тест: ўзингиз ҳақингизда билмаганларингизни билиб олинг 16 окт, 13:55
  • Қуритилган хурмо: нимаси билан фойдали ва уни қандай истеъмол қилиш керак? 24 янв, 15:20
  • Атрофингиздаги инсонларга қандай муносабатдасиз? 28 ноя, 21:26
  • Қайси рангни севишингизга қараб характерингизни билиб олинг 08 фев, 16:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар